Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1208 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 761b3e9f-61dc-40a0-9f5c-2876a73c306c Claim ID PDF Hash 92f22243b8668687... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1208-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 31 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов, даъвогар ХХ (уюшма)нинг жавобгар ХХҳисобидан 6.321.562 сўм асосий қарз ва 954.471 пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (уюшма) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХҳисобидан 6.321.562 сўм асосий қарзни ва 954.471 пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан этиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим етишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаларига мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ (уюшма) ва ХХўртасида 2025 йил 02 майда U/017-сонли ХХ (уюшма)га аъзолик тўғрисидаги шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 4.2.1-бандида ушбу битим иловага мувофиқ аъзолик бадалини имзоланган кундан бошлаб белгиланган тартибда тўлов амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 4.2.2-бандида эса аъзолик бадали ҳар йили иқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб ўзгартириб борилади ва бу тўғрисида ижарачига маълум қилинади, ижарачи ва уюшма ўртасида аъзолик бадали ҳар бир йилга ҳисобланади, аъзолик бадали тўлови 100 фоиз ҳар йилнинг 15 февралга қадар кечиктирмасдан тўлаш тартибида амалга оширилади. Мазкур ҳолатда жавобгар аъзолик шартномасини имзолаган бўлсада, даъвогарнинг огоҳлантирилишига қарамасдан аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 6.321.562 сўм қарздорлик келиб чиққан. Низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2025 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-66-сонли қарорининг 11-бандида "Q r q l q b liq" уюшмаси қошида Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳамда табиий сув ҳавзаси ижарасидан ва сунъий кўллардан фойдаланувчиларнинг аъзолик бадалидан тушган маблағларни тўлиқ миқдорда ушбу жамғармага йўналтириш белгиланган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 6.321.562 сўм асосий қарз бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини (исботини) топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 6.321.562 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 5.2-бандига кўра, шартнома иловасида кўрсатилган аъзолик бадалини корхона томонидан тўловларнинг кечиктирилган ҳар бир кун учун қолдиқ сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня (жарима) ундирилишига сабаб бўлиши, лекин кечиккани учун тўлов тўланиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Шу боис, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун 954.471 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси талабига кўра даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326-моддасига асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб, 200.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисми рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 4 5 кодексининг 118, 203 , 203 -моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХҳисобидан даъвогар ХХ (уюшма) фойдасига 6.321.562 сўм асосий қарз ва 200.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган пеня қисми рад этилсин. Жавобгар ХХҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний кучга киради. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judg d Д.И. Давлетов