Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3391 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый O’G
Source ID f11c5466-ebca-4d0f-aa32-24ee787f7f41 Claim ID PDF Hash 8a4b0a3b4d9ca7c4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3391-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пешку тумани 2025 йил 31 октябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Пешку туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) билан жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 23 991 363,10 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарзни тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 23 991 363,10 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар ўз тасдиғини топади. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган 2024 йил 5 ноябрдаги маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 23 991 363,10 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 41 200 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 479 827,26 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 23 991 363,10 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 479 827,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3391-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Пешку тумани 2025 йил 31 октябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар «O’G’LON» фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179-моддаларига асосланиб суд қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 23 991 363,10 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “O’G’LON” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 479 827,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев СУД МАЖЛИСИ 2025 йил 31 октябрь БАЁННОМАСИ Пешку тумани 4-2005-2501/3391-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар «O’G’LON» фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Раислик қилувчи тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби М.Акрамов