Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13458 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b1650b37-a798-4e27-bcfe-e5af37344867 Claim ID PDF Hash 429a73b0603ac1a2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13458-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри судья О.Асатов 2025 йил 31 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг даъвогар ************ масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «************» масъулияти чекланган жамиятидан 9 745 000 сўм асосий қарзни ва 974 500 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогарнинг вакили (2025 йил 16 октябрдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: ************ масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «************» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 11 августда хизмат кўрсатиш тўғрисида 1037-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, (“Бажарувчи”)- «жавобгар”, (“Буюртмачи”)- «даъвогар»га 13 дона ОП-25 русумли, 15 дона ОП-5 русумли ўт ўчириш мосламасини тўлдириш (заправка) хизматини кўрсатиш мажбуриятини “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 11 августдаги тўлов топшириқномаси орқали унинг ҳисоб рақамига 9 745 000 сўм миқдорида тўловни тўлаб берган. Жавобгар эса, олинган ҳақ эвазига тегишли хизматларни кўрсатмаганлиги натижасида 9 745 000 сўм қарздорлик хосил бўлган. Шартноманинг 4.4-бандига биноан хизматлар муддати кечиктирилиб юборлганда, хизмат кўрсатувчи, сотиб олувчи (буюртмачи)га кечиктирилган хар бир кун учун мажбурят бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг миқдори кўрсатилмаган хизмат, етказиб берилмаган товарлар қийматининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, «Даъвогар» ушбу қарзларни хамда пеняни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан олинган маблағлар эвазига тегишли хизмат кўрсатилмаганлиги, пул маблағи ҳам қайтарилмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Жавобгар” (Хизмат кўрсатувчи) ва «Даъвогар” (Буюртмачи) ўртасида 2025 йил 11 августда хизматлар кўрсатиш тўғрисида 1037-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномага мувофиқ, “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан, “Хизмат кўрсатувчи” даъвогарга тегишли бўлган ўт ўчириш мосламаларининг тўлдириб бериш (заправка қилиб бериш) хизматларини кўрсатиши, ўз навбатида “Буюртмачи” кўрсатилган хизматлар учун тегишли ҳақни тўлаш мажбуриятини олган. “Буюртмачи” томонидан ушбу шартнома шартларига амал қилинган ҳолда “Бажарувчи”нинг ҳисоб рақамига 2025 йил 11 августдаги тўлов топшириқномаси орқали 9 745 000 сўм миқдорида пул маблағини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар эса, шартномада кўрсатилган ишларни бажариб бермаган ёхуд олинган пул маблағини ҳам қайтармаган. ФКнинг 705-моддасига кўра, Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, 9 745 000 сўмлик қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 9 745 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 745 000 сўм маблағни ундиришни лозим топди. Суд даъво аризасининг 974 500 сўм пеня ундириш талбини ҳам қуйидагиларга биноан асосли деб топди. Шартноманинг 4.4-бандига биноан хизматлар муддати кечиктирилиб юборлганда, хизмат кўрсатувчи, сотиб олувчи (буюртмачи)га кечиктирилган хар бир кун учун мажбурят бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг миқдори кўрсатилмаган хизмат, етказиб берилмаган товарлар қийматининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, гарчанд пенянинг миқдори 2 182 880 сўмни ташкил этсада, шартноманинг 4.4-бандига амал қилган ҳолда бажарилмаган мажбурятнинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда 974 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғри амалга оширилган. Шунга биноан суд, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига мажбурият бажарилмаганлиги боис, 974 500 сўм пеняни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Қайд этилганларга кўра, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 745 000 сўм қарздорликни ва 974 500 сўм пеняни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ва жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «************» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ************ масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 9 745 000 сўм қарз, 974 500 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «************» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов