← Назад
Решение #2855815 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3388-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 31 октябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “HUDUDG ZT ` INOT”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалигига
нисбатан киритилган даъвоси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “HUDUDG ZT ` INOT” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги (бундан буён
матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 95 616 000 сўм етказилган
зарарни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари
гибрид почта хизмати орқали юборилган. Ажрим нусхаси жавобгарга
етказилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси иш ҳужжатларида мавжуд.
Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
кўрилиши мумкин.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни даъвогар, жавобгар
ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар
филиали ҳамда жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича
табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, “Истъемолчи” эса ўз зиммасига ушбу
шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиб олиш
мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан 95 616 000 сўмлик зарар суммаси тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
“Электр
энергияси
ва
табиий
газдан
фойдаланиш
тартибини
такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон
карори билан тасдиқланган 2-иловаси “Табиий газдан фойдаланиш
қоидалари”нинг 67-бандига кўра қуйидаги ҳолатларда етказиб берилган табиий
газ учун пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир
суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши (маиший истеъмолчилар бундан
мустасно) ҳисобидан амалга оширилади: газни ҳисобга олиш приборини давлат
қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда ва истеъмолчи давлат қиёсловини
ўтказишга тўсқинлик қилган ҳолатда, тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати
тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш приборини
ўрнатишгача бўлган даврга деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи
қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг
шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга
етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли, зарар суммаси иш ҳужжатларига
илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра,
жавобгар томонидан 59 371 000 сўм зарар қоплаб берилган, аммо 36 245 000
сўм зарар тўланмай қолган.
Мазкур ҳолатда суд, зарар қисман тўланганлигини инобатга олиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 36 245 000 сўм етказилган зарарни ундиришни
лозим топади.
ИПК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра суд чиқимлари суд
хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта
харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш,
далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан
боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 1 912 320 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,
47, 234, 468, 478-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,72, 116, 118, 170, 175-176-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“HUDUDG ZT ` INOT” акциядорлик жамияти фойдасига 36 245 000 сўм
етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1 912 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
4-2005-2501/3388-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 31 октябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “HUDUDG ZT ` INOT”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалигига
нисбатан киритилган даъвоси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 468, 478моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,72, 116, 118, 170, 175-176-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“HUDUDG ZT ` INOT” акциядорлик жамияти фойдасига 36 245 000 сўм
етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1 912 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
Суд мажлиси баённомаси
Пешку тумани
2025 йил 31 октябрь
4-2005-2501/3388-сонли иш
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “HUDUDG ZT ` INOT”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалигига
нисбатан киритилган даъвоси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган – келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар, жавобгар,
учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада
хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Бироқ,
даъвогар ва учинчи шахс томонидан судга илтимоснома тақдим этилган.
Раислик қилувчи ишда тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб,
маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг Ҳал қилув қарорини хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан
шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини
ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш
ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
У.Жумаев
Суд мажлиси котиби
М.Акрамов