← Назад
Решение #2855896 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 87 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3841-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 31 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
Р.Ақиев ва М.Раҳмоновлар (ишончнома асосида), Ғиждувон туман прокурори
катта ёрдамчиси Д.Мухамедиев иштирокида даъвогар - Ўзагроинспекция
Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар - “Тошбобо” фермер хўжалигидан
12 474 581 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Тошбобо” фермер хўжалигидан
12 474 581 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, “Тошбобо” фермер
хўжалигига Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги 6431-сонли
қарори билан пахта ва ғаллачилик йўналишида ер майдони ажратиб
берилганлигини, Кадастр агентлиги Шофиркон туман бўлимининг
20.09.2024 йилдаги 16-сонли хатига асосан Шофиркон туманида тузилган ишчи
гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганишда фермер хўжалиги
томонидан ўзига ажратилган 67-дала контуридаги 48 балл бонитетга эга бўлган
0,02 гектар майдонни эгаллаб олиб, 0,0150 гектар(150 кв.м.) ер майдонидан
мақсадсиз фойдаланганлиги, яъни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда
шийпон биноси қуриб фойдаланиб келганлиги ва натижада 0,0150 га ер
майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлганлиги
аниқланганлиги, шу сабабли 12 474 581 сўм миқдорида зарар ҳисобланганлигини, жавобгар ҳозирда ушбу шийпон биносини бартараф этмаганлигини,
ушбу майдоннинг балл бонитетига аниқлик киритишнинг имкони мавжуд
эмаслигини,
шийпон
майдони
қишлоқ
хўжалиги
муомаласига
киритилмаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган туман прокурори катта ёрдамчиси даъвони
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги
почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
2
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогарни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта
харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш
зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, Кадастр агентлиги
Шофиркон туман бўлимининг 20.09.2024 йилдаги 16-сонли хатига асосан
Шофиркон туманида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган,
ўрганишда фермер хўжалиги томонидан ўзига ажратилган 67-дала контуридаги
48 балл бонитетга эга бўлган 0,02 гектар майдонни эгаллаб олиб, 0,0150
гектар(150 кв.м.) ер майдонидан мақсадсиз фойдаланган, яъни ўзбошимчалик
билан қонунга хилоф равишда шийпон биноси қуриб фойдаланиб келган ва
натижада 0,0150 га ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига
сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни барча
ҳолларда барча шахслар томонидан қопланади, бундан жамоат эҳтиёжлари учун
ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи
қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг
шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга
етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган
ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 50бандида ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан
ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб
бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланиши,
51-бандида эса ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
3
инспекциясининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни
назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари
томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланиши белгиланган.
“Ўзагроинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимининг хулосасига
кўра, жавобгар томонидан Шофиркон тумани “Хорин” МФЙ ҳудудидаги 67контурдан 48 балл бонитетга эга бўлган суғориладиган ердан ноқонуний
равишда жами 0,0150 гектар суғориладиган ернинг қишлоқ хўжалиги
оборотидан чиқарилиши натижасида 12 474 581 сўм зарар етказилганлиги
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан шийпон биноси қурилганлиги,
молхона ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони эканлиги, ер
майдонининг балл бонитети ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган далиллар,
хусусан, 67-контур харитаси, ер майдонининг 2024 йил ҳолатидаги
аэрофотосъемкалари, шийпоннинг фотосуратлари билан, етказилган зарар
миқдори эса зарар ҳисобланганлиги тўғрисидаги хулоса билан ўз тасдиғини
топади.
Шийпон қурилган ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласига қайта
киритилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Демак, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан барпо этилган шийпон
- 0,0150 гектар ер майдони бугунги кунга қадар қишлоқ хўжалиги муомаласига
қайта киритилмаганлиги сабабли, суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси
87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодекси
118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Тошбобо” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси фойдасига 12 474 581 сўм етказилган
зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Тошбобо” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга
кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов