← Назад
Решение #2855917 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1178-сонли иш
Қўнғирот тумани
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 31 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов, ХХХ
даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ҳисобидан 4.603.165 сўм муддати
ўтган кредит қарзини ва 406.541 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХ даъвогар ХХХ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб,жавобгар "ХХХ ҳисобидан 4.603.165 сўм муддати ўтган кредит
қарзини ва 406.541 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра эса, даъво аризаси юзасидан
ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган
бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган
кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўраХХХ ва ХХХ ўртасида 2024 йил 11 февраль
куни № 35-F/ХХХ- 24225/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
Шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартноманинг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
77.875.200 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари ҳосил
етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник
тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим
қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит
бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган кредит
маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва
унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд хужжатлар билан жавобгар томонидан кредит
шартномада белгиланган мажбуриятларини лозим даража бажармаганлиги ўз
тасдиғини (исботини) топганлиги боис, даъвогарнинг 4.603.165 сўм муддати
ўтган кредит қарзини ва 406.541 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъвоси тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180-186, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 4.603.165 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 406.541 сўм фоиз қарзиҳамда 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХХ фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов