Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2009 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Каримова Дилбар Давлатбаевна Ответчик / Подсудимый
Source ID 2ba5b7f1-304a-4ee3-8e20-9182ea14dc5d Claim ID PDF Hash 672f515d3d0eb7a1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
аролик процессуал кодекси 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2009-сонли иқтисодий иш Б.С.Убайдуллаев судья АЖРИМ (иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида) Беруний тумани 2025 йил 31 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Д.Каримова, А.Саекеев (2025 йил 22 август кунги 165-сонли ордер асосида), Ш.Ахназаров (2025 йил 7 сентябрь кунги 2-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари Т.Асенбаев (2025 йил 12 октябрь кунги 18-сонли ордер асосида), Д.Курбанбаев (2025 йил 13 октябрь кунги ишончнома асосида), учинчи шахс Беруний тумани Давлат хизматлари маркази вакили раҳбар С.Хайтбаев (2025 йил 22 октябрь кунги 2/2-8/381-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Каримова Дилбар Давлатбаевнанинг жавобгарлар “ SHIMOV GULIS N” масъулияти чекланган жамияти ва Жуманиязова Элмира Муминбаевнага нисбатан “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Каримова Дилбар Давлатбаевна (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ SHIMOV GULIS N” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади) ва Жуманиязова Элмира Муминбаевнага (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқаришни, ишни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказишни сўрадилар. Суд муҳокамасида жавобгар вакиллари “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан 2 воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги даъвогар вакилларининг илтимосномасига қарши эмаслигини, ишни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказиш тўғрисидаги даъвогар илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида учинчи шахс Беруний тумани Давлат хизматлари маркази вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар вакилларининг “T S I OV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “T S I OV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “T S I OV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни, иқтисодий иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, “ SHIMOV GULIS N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қарори билан жамиятнинг ҳуқуқий шакли ўзгартилиб, маъсулияти чекланган жамиятига айлантириш, соғлиги туфайли корхонани Э.Жуманиязовга бериш белгиланган. 2022 йил 24 декабрда тузилган шартномага асосан Д.Каримованинг 1 467 509 000 сўмлик 100 фоиз улуши Э.Жуманиязовга топширилган ва бу ҳақида далолатнома тузилган. “ SHIMOV GULIS N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 27 декабрь кунги қарори билан жамиятнинг ҳуқуқий шакли ўзгартилиб, маъсулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Даъвогар даъво аризасида “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлигини, жамият иштирокчилари умумий йиғилиши ғақида хабардо қилиш тартиби бузилганлиги ҳақида важлари 3 келтириб, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулк шакли ўзгариб, маъсулияти чекланган жамиятга айлантирилганлиги сабабли, хусусий корхона мавжуд эмас. Шунингдек, даъвогар фуқаро Д.Каримова “ SHIMOV GULIS N” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси эмас. Шу сабабли мазкур низо корпоратив низо ҳисобланмайди. ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар, иқтисодий судга тааллуқли. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддасининг 1-бандига асосан фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ҳисобланади. Шу сабабли, суд ишни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни, фуқаро Д.Каримова иштирокидаги мазкур ишни мазмунан кўриш учун иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топади. Иш мазмунан кўриб чилмасдан иш юритишдан тугатилганлиги сабабли Даъвогар вакилларининг SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилиниши лозим. 4 Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 311 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар вакилларининг “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қароридаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси низом фондидаги улушидан воз кечиш ҳақидаги 2022 йил 24 декабрь кунги 1-сонли шартномасидаги, “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонасининг 2022 йил 24 декабрь кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномасидаги Д.Каримованинг имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар вакилларининг ишни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Каримова Дилбар Давлатбаевнанинг жавобгарлар “ SHIMOV GULIS N” масъулияти чекланган жамияти ва Жуманиязова Элмира Муминбаевнага нисбатан “ SHIMOV GULISТ N” хусусий корхонаси мулкдорининг 2022 йил 24 декабрь кунги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-2302-2502/2009-сонли иқтисодий иш материаллари фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2502/2009-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Мазкур ажримдан устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев