← Назад
Решение #2855989 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/806-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 31 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, ХХ қарздор ХХ га нисбатан соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили ХХ
лаев (2025 йил 18 апрелдаги 35-39565-сонли ишочномага асосан), қарздор
оилавий корхонаси таъсисчиси ХХ (2025 йил 7 октябрдаги ишончномага
асосан)
иштирокида
суд
биносида
очиқ
суд
мажлисида,
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХрмаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, ХХхонаси(бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)га нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ
қарзини
тўламасдан
келаётганлигини
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризачининг ариза
талабига эътироз билдириб, камчиликларни бартараф этиш учун муддат
беришни сўради.
Суд, аризачи ва қарздор вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча
тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмига асосан қарздор солиқлар ва
йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати
органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида
қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий
бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)
эга бўлади.
Қонуннинг 52-моддасида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХхонаси 11.01.2017 йилда ташкил
этилган бўлиб 01-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган.
СТИР: 305524444
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган жами солиқ
қарздорлиги 2025 йилнинг 26 август ҳолатига жами 701.736.354,16 сўмни
ташкил этади.
Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш
ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари ХХ қарори билан Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз
қайтарилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХхонаситўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор ХХхонаси ҳисобидан:
-ХХфойдасига 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов