← Назад
Решение #2856061 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| битим ФК | 116 | — | law | |
| ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/2738-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 31 октябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “201-сон хужаликлараро
кучма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
“VOBKENT
TU
N
HOKI LIGI
OBODONL SHTIRISH
BOSHQ R
SI” давлат муассасасига нисбатан киритилган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Р.Тохиров ва вакили
адвокат Н.Қобилов, жавобгар вакиллари Д.Иноятов ва И.Ахроров, прокурор
ёрдамчиси Д.Амонов ҳамда Кадастр агентлиги Пешку туман бўлими
инспектори Ш.Ёриқуловлар (ишончнома асосида)нинг иштирокида Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар VOBKENT TU
N
HOKI LIGI OBODONL SHTIRISH BOSHQ R
SI давлат муассасасига
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан шартноманинг
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан 747 442 902 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили даъво
талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари, шартнома собиқ
корхона раҳбари даврида тузилганлигини, мазкур шартнома ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогар томонидан
судга тақдим қилинган шартнома ва ишларни қабул қилиш топшириш
далолатномаларидаги имзо Н.Мўминов томонидан амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган кадастр агентлиги мутахассиси судга
Вобкент туман ҳокимлиги биноси олд майдонининг “g gl
rth” дастури
орқали аниқланган суратларини тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришлари,
важларини ва эътирозлари, прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим қилинган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 сентябрда 6-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра пудратчи
лойиҳа - смета ҳужжатлари асосида буюртмачининг буюртманомасига асосан
ҳокимлик биноси олд қисмини ободонлаштириши, жавобгар ишларни қабул
қилиб олиши ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий суммаси тузилган лойиха - смета ҳужжатларидан
келиб чиқиб 745 528 898 сўмни ташкил қилган.
Бажарилган ишлар бўйича даъвогар ва жавобгар томонидан рақами ва
санаси кўрсатилмаган бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган,
унга кўра ишлар қиймати 747 442 920 сўмни ташкил қилган.
Даъво аризасида келтирилишича, мазкур шартнома бўйича бажарилган
ишлар қиймати тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб,
асосий қарзни тўлашни акс ҳолда судга мурожаат қилишлиги тўғрисида
огоҳлантирган, бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, низо вужудга келган даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб,
жавобгардан 747 442 902 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда -“ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбурияти олиши назарда тутилган.
ФК 632-моддасининг иккинчи қисмига кўра, пудрат шартномаси ашёни
тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб,
натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида
тузилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузишда
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни
талабларига зид равишда харид қилиш тартиб - таомиллари амалга
оширилмаган.
Бундан ташқари, 2022 йил 5 сентябрдаги 6-сонли пудрат шартномаси ва
ишларни қабул қилиш топшириш далолатномаси жавобгар раҳбари Н.Мўминов
номидан имзоланган.
Ваҳоланки, прокурор ёрдамчиси томонидан тақдим қилинган
маълумотномага кўра, Н.Мўминов 20.12.2021 йилда вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014
йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269 қарори, 12.1-бандида, битимни тузган шахс
томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги
сабабли битимни ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб
асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб
топилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
ФК 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ - тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз - ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддасига кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол - мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда
назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
ФК 680-моддасига кўра, пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси
бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар шартномада назарда тутилган
бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги тўғрисида
хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт.
Агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишни ўз ҳисобидан
ташкил этади ва амалга оширади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда
ишларни қабул қилиб олишда давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органларининг вакиллари иштирок этиши лозим.
Ишларнинг алоҳида босқичларини олдиндан қабул қилиб олган
буюртмачи уларнинг пудратчи айбдор бўлмаган ҳолда нобуд бўлиш ёки
шикастланиш хавфини, шу жумладан қурилиш пудрати шартномасида ишнинг
пудратчи томонидан таваккал қилиб бажарилиши назарда тутилган ҳолларда
ҳам, ўз зиммасига олади.
Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи
томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош
тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани
иккинчи тараф имзолайди.
Аниқланган ҳолатга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрда
тузилган шартнома ва ишларни қабул қилиш - топшириш далолатномасидаги
имзо жавобгар собиқ раҳбари Н.Мўминов томонидан эмас балки бошқа
ваколатсиз шахс томонидан бажарилган.
Яъниким, даъвогар томонидан бажарилган ишлар ваколатсиз шахс
томонидан қабул қилинган.
Бундан ташқари, Кадастр агентлигининг Пешку туман бўлими томонидан
судга тақдим этилган Вобкент туман ҳокимлиги биноси олд майдонининг
“g gl
rth” дастури орқали аниқланган суратларига кўра, 2022 йил
5 сентябрдаги 6-сонли пудрат шартномасига асосан бажарилиши келишилган
ишлар яъни, 2 дона фонтан, 2 дона бесетка, байроқ 2022 йил август ойида
мавжуд бўлган.
ИПК 68-модданинг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди
ҳамда даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари масаласини муҳокама
этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 14 948 858,04 сўм давлат
божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига суд
муҳокамасини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 93 500
сўм харажатни ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг 8, 114, 116, 234, 631, 632,680, - моддалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 176 - 179моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 14 948 858,04 сўм давлат
божи ундирилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисобрақамига суд муҳокамасини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 93 500 сўм харажат ундирилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Иш бўйича прокуратура органларига хусусий ажрим чиқарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
4-2005-2501/2738-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Пешку тумани
2025 йил 31 октябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “201-сон хужаликлараро
кучма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
VOBKENT
TU
N
HOKI LIGI
OBODONL SHTIRISH
BOSHQ R
SI давлат муассасасига нисбатан киритилган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Р.Тохиров ва вакили
адвокат Н.Қобилов, жавобгар вакиллари Д.Иноятов ва И.Ахроров, прокурор
ёрдамчиси Д.Амонов ҳамда Кадастр агентлиги Пешку туман бўлими
инспектори Ш.Ёриқуловлар (ишончнома асосида)нинг иштирокида Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 114, 116, 234, 631,
632,680, - моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 74, 118, 176 - 179-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 14 948 858,04 сўм давлат
божи ундирилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисобрақамига суд муҳокамасини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 93 500 сўм харажат ундирилсин.
“201-сон хужаликлараро кучма механизациялашган колонна” масъулияти
чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Иш бўйича прокуратура органларига хусусий ажрим чиқарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
Пешку тумани
Суд мажлиси баённомаси
2025 йил 31 октябрь
4-2005-2501/2738-сонли иш
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Акрамов
котиблигида,
даъвогар
“201-СОН
ХУЖАЛИКЛАРАРО КУЧМА МЕХАНИЗАЦИЯЛАШГАН КОЛОННА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “VOBKENT TU
N
HOKI LIGI
OBODONL SHTIRISH
BOSHQ R
SI”
D VL T
U SS S SIга нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар раҳбари
Р.Тохиров ва вакили адвокат Н.Қобилов, жавобгар вакиллари Д.Иноятов ва
И.Ахроров, прокурор ёрдамчиси Д.Амонов ҳамда Кадастр агентлиги Пешку
туман бўлими инспектори Ш.Ёриқуловлар иштирок этмоқда.
Бироқ, учинчи шахслар Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия бўлими ва
Бухоро вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида
иштирок этмаётганлиги тўғрисида раислик этувчига ахборот берди.
Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
кодексининг 128-170-моддаларига асосан иқтисодий ишни учинчи шахслар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини ва
шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтирди.Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб
уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар вакили
томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш
жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор
ёки йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан илтимосномалар бўлмади.
Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра
далилларни текширишга ўтишни эълон қилди.
Раислик қилувчи сўзни даъвогар раҳбари ва вакилига берди.
- ҳурматли суд, даъво талабларини қувватлайман, корхонамиз томонидан
ишлар бажарилган, бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган,
шу сабабли даъво талабимизни қаноатлантиришингизни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи сўзни жавобгар вакилларига берди.
- ҳурматли суд, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик
бўлимида рўйхатга олинмаган, бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилди
ҳамда қонунда белгиланган тартибда қарор қабул қилишни сўрайман.
Прокурорнинг даъвогар раҳбари ва вакилига саволи?
Айтингчи, даъвогар томонидан бажарилган ишлар ким томонидан қабул
қилинган, шартномани ким имзолаган?
даъвогар раҳбарининг жавоби: шартнома ва бажарилган ишлар
далолатномасини “VOBKENT TU
N HOKI LIGI OBODONL SHTIRISH
BOSHQ R
SI” D VL T
U SS S SIнинг собиқ раҳбари Н.Мўминов
имзоланган.
Раислик этувчи сўзни Кадастр агентлиги Пешку туман бўлими инспектори
Ш.Ёриқуловга берди.
Ҳурматли суд, Вобкент туман ҳокимлиги биноси олд майдонининг космик
тасвирлари “g gl
rth” дастури орқали аниқланди, уларни судга тақдим
қилдик, шу сабабли қонуний қарор қабул қилишни сўрайман.
Прокурор ёрдамчиси томонидан судга маълумотнома тақдим қилинди.
Раислик қилувчи сўзни прокурор ёрдамчисига берди.
- ҳурматли суд, ФҲДЁ бўлими томонидан тақдим қилинган
маълумотномага кўра, жавобгар собиқ раҳбари Н.Мўминов 20.12.2021 йилда
вафот этган, шу сабабли шартнома ва қабул қилиш далолатномаларидаги имзо
бошқа шахс томонидан амалга оширилган, даъво талаби асоссиз шу сабабли
даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрайман.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган аризачи вакилидан
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар
бўлмади.
Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар раҳбарига берди.
- даъво талабини қаноатлантиришни сўрайман.
Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар вакилига берди.
- даъво талабини қаноатлантиришни сўрайман.
Раислик қилувчи музокара сўзини жавобгар вакилларига берди.
- қонунда кўрсатилган тартибда қарор қабул қилишни сўрайман.
Раислик қилувчи музокара сўзини прокурор ёрдамчисига берди.
- даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрайман.
Раислик қилувчи музокара сўзини Кадастр агентлиги Пешку туман бўлими
инспекторига берди. Қонуний қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан
шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини
ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш
ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
У.Жумаев
Суд мажлиси котиби
М.Акрамов