← Назад
Решение #2856120 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2504/8455-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 31 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, кредитор “***” акциядорлик жамиятининг
қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси асосида
қўзғатилган ишни кредитор раҳбари ***, вакили *** (ишончнома асосида),
кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакили *** (ишончнома асосида),
қарздор раҳбари ***, вакили адвокат *** (ишончнома ва ордер асосида),
муваққат бошқарувчи ***, Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги бошқармаси вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
кредитор “***” акциядорлик жамияти (матнда кредитор деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” масъулияти чекланган
жамияти (матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш қўзғатишни ва банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув
тартиб-таомили жорий этилган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб ***
тайинланган ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)га мувофиқ белгиланган вазифаларни
бажариш масъулияти юкланган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга Бухоро вилоят
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакиллари аризани қувватлаб,
қарздорнинг шартномага асосан 2024 йилда далолатнома асосида топширилган
бажарилган ишлар қийматидан 9.007.020.665 сўм миқдорида қарздорлиги
мавжудлигини, шунингдек апелляция инстанция судининг қарздордан кредитор
фойдасига 3.000.000.000 сўм пул маблағларини ундириш ҳақида қарори
мавжудлигини, бироқ қарздор ушбу қарздорликларни узоқ муддатдан буён
тўламасдан келганлигини, ариза қарздор раҳбари *** томонидан шахсан
имзоланганлигини тушунтириб, аризани қаноатлантиришни сўрашди.
Кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакили аризани қувватлаб,
қарздорнинг 1.914.038.691 сўмлик солиқ қарзи мавжудлигини ва солиқ
органининг қарорлари қабул қилиниб, мажбурий ижрога тақдим
этилганлигини, бироқ мазкур солиқ қарзи уч ойдан ортиқ узоқ муддатдан буён
тўланмасдан келинганлигини тушунтириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
2
Қарздор вакиллари аризага нисбатан эътирозлар келтириб, аризада
кўрсатилган бажарилган ишлар қиймати бўйича қарздорлик суммаси
нотўғрилигини ва ошириб кўрсатилганлигини, жамият раҳбарлари томонидан
бажарилган ишлар далолатнома асосида қабул қилиб олинмаганлигини,
2024 йилда суднинг ажрими билан жамиятга асоссиз ташқи бошқарув тартибтаомили жорий қилингинлигини ва суд бошқарувчиси тайинланганлигини,
кейинчалик ушбу суднинг ажрими бекор қилинганлигини, бажарилган ишлар
далолатномасига суд бошқарувчиси имзо қўйганлигини тушунтириб ва судга
илтимосномалар билан мурожаат қилиб, апелляция инстанция судининг қарори
устидан тафтиш тартибида шикоят келтирилганлиги сабабли мазкур тўловга
қобилиятсизлик иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни ҳамда
бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини аниқлаш учун назорат ўлчови
тайинлашни сўрашди.
Суд қарздор вакилининг илтимосномаларини муҳокама қилиб, апелляция
инстанция судининг қарори қонуний кучда эканлигини ва иш юритишни
тўхтатиб туришга асослар мавжуд эмаслигини, шунингдек мазкур иш
бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги низо эмаслигини ва иш
юзасидан назорат ўлчовини тайинлашга зарурат мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, илтимосномаларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Қарздор муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили жараёнида
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлиги, қарздорда доимий
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, кредиторлар йиғилиши ўтказилиб,
кўпчилик овоз билан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини тушунтириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси
вакили кредитор томонидан 2024 йилда қарздорнинг қуриб битказилмаган
турар жой объектида бўйича қурилиш ишлари бажарилганлигини, бошқарма
қарздор
жамиятнинг
молия-хўжалик
фаолиятига
аралашмаслигини
тушунтириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти
сифатида 2018 йил 12 июнь куни *-реестр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган ва солиқ органида СТИР рақами * берилган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг *-сонли иш юзасидан 2023 йил
29 ноябрдаги ажрими билан кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг
аризаси асосида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилиб, кузатув тартиб-таомили жорий қилинган. Суднинг 2024 йил 7
февралдаги ажрими билан қарздорга нисбатан ташқи бошқарув тартиб-таомили
жорий қилинган.
Кредитор ва қарздор ўртасида 2024 йил 13 май куни 1-сонли қурилиш
пудрати шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра кредитор томонидан
қарздорга тегишли Бухоро шаҳри, Ҳамза кўчасида жойлашган кўп қаватли
турар жой биноси объектида қурилиш ишларини бажариш, қарздор эса
3
бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома қарздор
номидан ташқи бошқарувчи * томонидан имзоланган. Шартнома умумий
қиймати жами 10.000.000.000 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 12, 13-бандларига кўра, “буюртмачи” (қарздор)
“пудратчи” (кредитор)га шартнома умумий қийматининг 30 фоиз миқдорида
олдиндан тўлов (аванс)ни амалга ошириши, бажарилган ишларни жорий
молиялаштириш берилган аванс суммаси чегирилган ҳолда бажарилган ишлар
ҳақидаги далолатномаларга асосан тўлаб берилиши лозимлиги белгиланган.
Шартномага асосан кредитор томонидан 2024 йил давомида қарздорга
тегишли объектда жами 11.227.474.222 сўмлик қурилиш ишлари
бажарилганлиги, шундан 9.007.020.665 сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
ишлар далолатномаси асосида қабул қилинганлиги, бироқ қарздор томонидан
шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, бажарилган ишлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун муддати ўтган қарздорлик вужудга
келган. Қарздорнинг кредитор олдидаги муддати ўтган қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, бажарилган ишларни қабул қилиш ҳақида 3-сон ва
5-сон шаклдаги далолатномалар, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 4-2001-2504/4096-сонли иш
юзасидан қабул қилган 2025 йил 24 июлдаги қарори ва ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтииршлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Бинобарин, мазкур ҳолатда қарздор томонидан шартномага кўра
бажарилган ишлар қиймати бўйича кредиторга умуман тўлов амалга
оширилмаган ва қурилиш объектида бажарилган ишлар ҳақи учун вужудга
келган қарздорлик суммаси уч ойдан ортиқ муддатдан буён тўланмасдан
келинган.
Суд қарздор вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари билан
қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Чунки, қарздорнинг кредитор олдида
шартномага асосан бажарилган ишлари қиймати бўйича муддати ўтган
қарздорлик факти мавжуд ва қурилиш объектида бажарилган ишлар қийматини
аниқлаш юзасидан ҳар қандай босқичда назорат ўлчови тайинланиб,
кредиторлар реестрига ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати бўйича
қарздорлик суммасига ўзгартириш киритиш имкони мавжуд. Шунингдек,
қарздорга нисбатан ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий қилиш ҳақидаги
суднинг 2024 йил 7 февралдаги ажрими юқори инстанция суди томонидан
кейинчалик бекор қилинган бўлсада, бироқ суд ажрими амалда бўлган пайтда
суд бошқарувчилари қонунга мувофиқ қарздор номидан шартнома тузиш ва
бажарилган ишлар далолатномаларини тасдиқлаш ваколати мавжуд бўлган.
Бундан ташқари, кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 29 октябрдаги
2-сонли қарори билан тасдиқланган кредиторлар талаблари реестрига кўра
қарздорнинг кредитордан ташқари шунингдек, кредитор Бухоро вилоят солиқ
бошқармаси
олдида
солиқ
ва
бошқа
мажбурий
тўловлардан
1.914.038.691,04 сўм солиқ қарзи, суд ҳужжатларига асосан кредитор Бухоро
вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан 49.064.901,70 сўм
қарз, фуқаро Увайзов Комил Олимовичдан 55.192.663 сўм қарз, фуқаро
Нигматова Муслима Гуламджановнадан 14.585.851 сўм қарз, 33 та улушдор
фуқаролардан олинган тўловлар бўйича 3.105.491.998 сўм қарз, жами
14.177.311.615,74 сўмни ташкил қилади. Мазкур кредитор қарздорликлар
4
қарздор томонидан уч ойдан ортиқ муддатдан буён тўланмасдан ёки бартараф
қилинмасдан келинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига
кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлигини
ҳақида “Bizn s D il Birj ” иқтисодий газетасининг 21.08.2025 йил №67(3261)
нашрида эълон берилган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган ва
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг мол-мулкини
аниқлаш
чоралари
кўрилган.
Муваққат
бошқарувчининг
тегишли
ташкилотлардан олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида кўчмас
мулк ва бино-иншоот мавжудлиги аниқланган.
Муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 86-моддасига асосан
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиш натижаларига кўра судга тақдим
этган ҳисоботига кўра, 2022-2024 йиллар якуни натижаларига кўра қарздорнинг
асосий воситалари мавжуд эмас, ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган,
зарар кўриб ишлаётган ва тўлов қобилиятига эга эмаслиги ва доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги аниқланган.
Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 29 октябрдаги 2-сонли қарори
билан муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи тасдиқланган ва кредиторларнинг
кўпчилик овози билан қарздорни қарздорни тўловга қобилиятсизлиги сабабли
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида судга
илтимоснома билан мурожаат қилиш, суд бошқарувчиси сифатида *нинг
номзодини тасдиқлаш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараёнида суд бошқарувчисига тўланадиган иш ҳақи меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида белгилаш тўғрисида
ҳақида қарор қабул қилинган.
Бинобарин, суд мазкур ҳолатда қарздорнинг узоқ вақтдан молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширмасдан ва кредиторлар олдидаги қарздорликларни уч
ойдан ортиқ узоқ муддат давомида тўламасдан келганлиги учун доимий
тўловга қобилиятсизлиги аломатлари мавжуд ва қарздор томонидан
кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмас деб
ҳисоблайди.
Қонун
52-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
5
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни
лозим топади.
Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик
қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Ф.Тўхтаевни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тугатиш ишлари
учун ўз вазифаларини бажарганлиги учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг
кам миқдорининг 7 (етти) баравари миқдордаги ҳақни тасдиқлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни, қарздордан тугатиш бошқарувчиси орқали кредитор
фойдасига олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26, 52, 140 ва 167-моддалари ва
ИПКнинг 118, 169, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Қарздор вакилининг мазкур иш юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш
ва бажарилган ишлар қиймати бўйича назорат ўлчовини тайинлаш ҳақидаги
илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин.
Кредитор “***” акциядорлик жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб
бориш учун 6 (олти) ой муддат белгилансин.
6
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб *** тайинлансин ва унинг
зиммасига:
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун
юбориш (муддат 10 (ўн) кун);
Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш,
жумладан Қонуннинг 190-193-моддалари талабларига риоя қилиш,
қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор
қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар
талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой);
Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар
тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш;
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг
мажбуриятларини оғишмай бажариш;
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги
ҳисоботни белгиланган муддатда ўз вақтида тақдим этиш вазифалари
юклатилсин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир
иш юритиш тартиб-таомили жараёнида тугатиш бошқарувчиси *га ҳақ тўлаш
миқдори қарздор мол-мулки ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг
энг кам миқдорининг 7 баравари (7 х 1.271.000) 8.897.000 сўм миқдорда
тасдиқлансин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси
орқали кредитор “***” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган
1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***