← Назад
Решение #2856281 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| зР ФК | 564 | — | law | |
| зР ФК | 703 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4663-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 30 октябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар
“MINORA NAVOI” МЧЖнинг жавобгар “MONTANO TRAL” МЧЖ ҳисобидан
252 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Мардонов (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“MINORA NAVOI” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MONTANO TRAL”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
252 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб қувватлаб, шартнома асосида транспорт воситалари жавобгарга
ижарага берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида
252 000 000 сўм асосий қарз юзага келганлигини маълум қилиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали
ҳимоя
қилиш,
давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши,
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар транспорт
воситасини ижарага бериш шартномасидан келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 564-моддасига кўра, транспорт воситасини экипажи билан
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига
беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича
хизмат кўрсатади.
Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича
ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш
бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш
учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.
ЎзР ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (ижарага берувчи) ва
жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2025 йил 15 майда 25MN-13-сонли
“Транспорт воситаларини ижарага бериш” шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, ижарага берувчи (даъвогар) ижарага олувчи
(жавобгар)га ўзига тегишли бўлган транспор воситаларини ижара тўлови
асосида фойдаланиш учун ижарага бериш, ижарага олувчи эса ушбу
транспорт воситаларини қабул қилиб олиш ва шартномада келишилган
муддат давомида сақланиши ва шартнома муддати тугагач уларни бут
ҳолда ижарага берувчига қайтариш ҳамда шартномада белгиланган ҳақни
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг
1-бандига
кўра,
ойлик
ижара
суммаси
134 000 000 сўмни ташкил этиши, 2.1-бандига кўра эса, ижарага олувчи
(жавобгар) бажарилган ишлар бўйича ҳисоб-китобларни 30 кундан сўнг,
кейинги ойнинг 10 санасида 100% миқдорида ижарага берувчининг
ҳисобига пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши, 2.2-бандига мувофиқ,
тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ижарага олувчи ва ижарага
берувчи ўртасида тузиладиган ҳар ойлик ҳисоб-фактуралар асосида
амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларига асосан ўзига тегишли
транспорт воситаларини жавобгарга топшириб, ижарага берган ҳамда ҳар
ой тегишли тартибда жавобгарга электрон шаклда ҳисоб-фактуралар
жўнатган. Бироқ, электрон шаклда жўнатилган ҳисоб-фактуралар жавобгар
томонидан тасдиқланса-да, жами 252 000 000 сўмлик ижара ҳақлари тўлаб
берилмаган.
Шунингдек, мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан
даъвогар томонидан юборилган талабнома ҳам жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожааат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 252 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича
барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Даъво аризасига илова қилинган ҳамда ишни кўриш жараёнида
тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган
2025 йил 15 майда 25MN-13-сонли шартнома бўйича ўзаро тасдиқланган
ҳисоб-фактураларга асосан ижара ҳақи 252 000 000 сўмни ташкил этган
бўлиб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 252 000 000 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
шбу қарздорликлар тарафлар ўртасида тасдиқланган 2025 йил
30 июндаги 26 СФ ва 27 СФ-сонли, 31 июлдаги 34 СФ-сонли ҳисобфактуралар билан ўз тасдиғини топган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолат, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва
солиштирма далолатнома ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришлари
билан ҳам ўз исботини топган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 252 000 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланиши, изоҳда
эса, Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”
— “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи тўлаши белгиланган.
Шунингдек, “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа
режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 270-сонли Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорида, судларга суд
мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларига, бошқа қонун
ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги Р№ 83-сонли қарори билан
тасдиқланган “Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низомга амал
қилишлари лозимлиги, ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд
харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича
ундирилиши лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилган.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 564,
703-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MONTANO TRAL” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “MINORA NAVOI” МЧЖ фойдасига 252 000 000 сўм асосий
қарз, олдиндан тўланган 2 520 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров