Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8814 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 76bd41c1-3d5c-4870-8f55-8bebb60c0073 Claim ID PDF Hash bd36c01f2c3f9183... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8814-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 30 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 51.100.000 сўм b ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан молиявий ёрдам учун ўтказилган 51.100.000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Тарафлар бугунги суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар томонидан судга мазкур молиявий ёрдам пул маблағи учун ҳисобварақ-фактурага асосан товар билан ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатни судга тақдим этилган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2501/4950-сонли иш бўйича 2025 йил 28 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам кўрсатиш шартномасига асосан қайтариб бериш шарти билан 2022 йил 30 декабрда 146-сонли тўлов топшириқномаси билан 51.100.000 сўм молиявий ёрдам пул маблағларини кўчириб берилганлиги аниқланган ва мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга кўчириб берилган жами 51.100.000 сўм молиявий ёрдам пул маблағлари қайтариш шарти билан қарз эвазига берилган, бироқ жавобгар мазкур қарзни келишилган муддатда қайтармаган. Бинобарин, жавобгарнинг даъвогар олдида 51.100.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги иш ҳужжатларидаги банк айланмаси кўчирмаси, талабнома ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, даъво талаби асосли ҳисобланади. Суд жавобгар томонидан судга тақдим этилган мазкур молиявий ёрдам пул маблағи ҳисобварақ-фактурага асосан товар билан ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 47-моддасига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Бироқ, жавобгар судга тақдим этган 2023 йил 25 декабрдаги 20-сонли ҳисобварақ-фактура қонун талабига мос бўлмаган қоғоз шаклда тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига кўра ҳисобварақ-фактурада жавобгарнинг ҚҚСтўловчиси рўйхат рақами ва хизматларни реализация қилишда ҚҚС суммаси кўрсатилмаган, шунингдек товар ҳақиқатда етказиб берилганлиги бўйича тузилган шартнома, ишончнома, юк хатлари мавжуд эмас. Қолаверса, давлат хизматлари расмий сайтида жавобгарнинг таъсисчи ва раҳбари А.Иномов эканлиги кўрсатилган, бироқ ҳисобварақ-фактура жавобгарнинг раҳбари А.Гайбуллаев томонидан имзоланган. Мазкур ҳолатда ушбу ҳисобварақ-фактура маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далил ҳисобланмайди. Қолаверса, даъвогарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилгунга қадар тарафлар ўртасида мазкур ҳисобварақ-фактура асосида қарздорликни ўзаро ҳисобга олиш ҳақида солиштирма далолатномаси мавжуд эмас. Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан жавобгар ҳисобдан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни, республика бюджетига 1.022.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51.100.000 сўм пул маблағи ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1.022.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***