Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8737 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8eae6efd-f0c6-46fc-b7e9-94d4e0efc65e Claim ID PDF Hash d64e9fee62a49c3f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8737-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бухоро шаҳри 2025 йил 30 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо- саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамияти, “***” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали Жондор марказидан уғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни жавобгар вакили *** (ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “***” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали Жондор марказидан 27.000.000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасини кўрмасдан қолидиршни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган даъвогар вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавбгар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан қарз олувчи фуқаро И.Махмудова билан тузилган кредит шартномаларига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига асосан уч йил муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан кредитлар ажратилган. Кредит маблағлари қайтмаслиги хатаридан (тадбиркорлик хавфини) суғурталаш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 29 июндаги 02-08070-1100000041-сонли суғурта шартномаси асосида суғурта полислари тақдим этилган. Суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича кредит шартномасида кўрсатилган шартлар ва муддатларда кредит олувчи суғурта қилдирувчига асосий кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслиги 2 натижасида унинг жавобгарлиги вужудга келганда, шартнома муддати тугаши санасидан, кутиш даври (30 кун) ўтганидан сўнг ҳодиса тўғрисида суғурта қилдирувчи 5 (беш) кун ичида суғурталовчига ёзма равишда хабар беради. Шунингдек, ушбу банда хабарнома эркин ҳолда ёзилиши, суғурта ҳодасисаси оқибатлари, сабабларини ўрганиш учун зарур бўлган хабарномалар, хатлар, талабномалар, ёзишмалар ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилиши зарурлиги тўғрисида келишилган. Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризалари бўйича шартномада белгиланган низони судгача ҳал қилиш чораси сифатида жавобгарга суғурта товонини тўлаш ҳақида талабнома хатлари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаган. Ушбу ҳужжатларни судга тақдим қилиш тўғрисида ўтган суд муҳокамасида таклиф қилинган бўлсада, даъвогар ушбу ҳужжатларни судга тақдим қилмади. ИПК 68-моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бинобарин, суд мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда суғурта шартномасида белгиланган мазкур низони судгача ҳал қилиш тартибига тўлиқ риоя этмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд, мазкур даъво аризаси юзасидан даъвогар томонидан мазкур низони шартномада белгиланган судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига тўлиқ риоя этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд шу боис иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 540.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. 3 Даъвогар “***” АТБдан республика бюджетига 540.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***