← Назад
Решение #2856462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7525-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Дусанов (рахбар) иштирокида, даъвогар "F ut S nds Uniti " M s`uli ti
Ch kl ng n J mi tiнинг жавобгар "P t k r Y ngil nish" M s`uli ti Ch kl ng n
J mi tiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар "F ut S nds Uniti " M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "P t k r Y ngil nish" M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10.000.000 сўм асосий қарз,
1.500.000 сўм жарима ва 3.800.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд
мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларин тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 03.05.2025 йил №2-сонли
шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандида шартнома бўйича “Етказиб
берувчи” “Бюртмачи”га шпаклофка етказиб бериш, “Бюртмачи” эса унинг
қийматини олдиндан 100% тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан
10.000.000 сўмлик шпаклофка маҳсулоти етказиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулоти учун тўловлар бугунги кунга қадар
амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогар олдидаги
қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб бермаган.
Суд,
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 10.000.000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек,
даъвогар
ўз
аризасида
жавобгар
ҳисобидан
3.800.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг 3.800.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман
532.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1.500.000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
3-бандига кўра, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун
неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган
бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача
ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка
қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Демак, ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарнинг битта
мажбуриятни бажармаганлиги учун ҳам пеня, ҳам жарима ундириш сўралган.
Шу боис, суд юқорида қайд этилган Пленум қароридаги тушунтиришдан
келиб чиқиб, даъвонинг пеня ундириш талаби суд томонидан қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жарима ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "P t k r Y ngil nish" M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti
ҳисобидан даъвогар "F ut S nds Uniti " M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti
фойдасига 10.000.000 сўм асосий қарз, 532.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
374.920 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Олдиндан тўланган 37.080 сўм давлат божи даъвогар "F ut S nds Uniti "
M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti зиммасида қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров