← Назад
Решение #2856546 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4532-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 30 октябр
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
Н.Рашидов котиблигида, даъвогар - Ромитан туман камбағалликни қисқартириш
ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг жавобгар – «НОДИР МУҚАДДАС
МУҲАББАТ» хусусий корхонасидан 39576000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар раҳбари Б.Наврўзов, жавобгар раҳбари –
М.Остонова иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Ромитан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлими иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – «НОДИР МУҚАДДАС МУҲАББАТ» хусусий корхонасидан
39576000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, Ромитан туман
камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва «НОДИР
МУҚАДДАС МУҲАББАТ» хусусий корхонаси ўртасида 2024 йил
06 августда 1706242-18-7-сонли ижтимоий контракт тузилганлигини, ушбу
контрактга асосан жавобгарга ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга асбобускуна ва хом-ашё харид қилиш харажатларини қоплаш учун 5 нафар фуқаро
учун жавобгарга 49470000 сўм миқдорида субсидия тўлаб берилганлигини,
субсидия мақсадли ишлатилиши мониторинг қилинганда, шартнома шартлари
бажарилмаганлиги аниқланганлигини, хусусан, 1 нафар фуқарога меҳнат
муносабатларига киришганлиги учун 9894000 сўм субсидия маблағлари корхона
томонидан сарфланганлиги, қолган 4 нафар фуқарога ҳам 39576000 сўм субсидия
ажратилган бўлсада, бироқ ушбу фуқароларга асбоб-ускуна ва хом ашё етказиб
берилмаган ва уларнинг бандлиги таъминланмаганлиги аниқланганлиги ва
далолаттномалар расмийлаштирилганлигини, шундан сўнг жавобгарга бир неча
маротаба хабарнома юборилиб, судсидияни қайтариш тўғрисида талабномалар
юборилганлигини, талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли, судга
мурожаат қилинганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан
олмаслигини, корхона хусусий эканлигини, фаолиятига тўсқинлик қилиш мумкин
эмаслигини, ажратилган субсидия маблағини тўлиқ олмаганлигини, ажратилган
субсидияни банкдан нақд пул шаклида олиб, бозордан эркин нархларда тикув
машинкалари ва дазмоллар ҳамда газламалар олганлигини, мониторинг вақтида
бандлик ходимлари олинган ускуналар ва газламаларни кўрганлигини, уч нафар
касаначидан бир нафари туғруқ таътилига чиққанлигини, қолган икки нафари эса
ишлашни хохламаганлигини ва фуқаролик ҳуқуқий шартномани бекор
қилганлигини, бу ҳақда ишчи билан таъминлаш тўғрисида туман ҳокимлиги ва
бандлик марказига ҳам оғзаки мурожаат қилганлигини, олинган ускунлара ва
газламаларнинг ҳисобварақ-фактуралари мавжуд эмаслигини, хабарномада бир
оой муддатда камчиликларни бартараф этиш кўрсатилганлигини, шартноманинг
муддати тугаганлигини, шартномани бир ой ичида бекор қилиши лозим
бўлганлигини, ҳақиқатда иккита иш ўрни яратганлигини ва шу тўғрисида солиқ
органига
ҳам
ҳисоботларни
топширганлигини,
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Олдинги суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган Г.Рўзиева бандлик
марказида 2018 йилдан буён ишлашини, ажратилган субсидияларни монторинг
қилиб бориш унинг вазифасига киришини, жавобгар корхонада 5 нафар фуқаро
учун касаначилик иш ўрни яратилиши лоззим бўлганлигини ва ушбу мақссадда
49470000 сўм миқдорида субсидия ажратилганлигини, ажратилган субсидиянинг
ишлатилиши бўйича жавобгардан ёзма маълумот сўралганда маълумот тақдим
ээтилмаганлигини, жойига бориб дастлабки мониторинг ўтказганида жавобгар
раҳбари фақатгина бирта машинкани кўрсатганлигини, жавобггарга ажратилгган
субсидияга олинадигган ускунларни ҳужжатлар асосида олиш кераклигини
тушунтирганлигини, иккинчи маротаба мониторинг қилганда, корхонада
жавобгар раҳбарининг қизи ишлаб ўтирганлиги аниқланганлигини ва 2 та тикув
машинка ва 1 та оверлок мавжуд бўлганлигини ва сочиқча тикиб
ўтиришганлигини, қолган 4 нафар фуқарони ҳам касаначи сифатида ишга қабул
қилиш лозимлигини айтганлиггини, қолган 4 нафар касаначинининг ҳҳам уйига
ўрганишга борганлигини ва улар томонидан буюртма қабул қиллинмаганлигини
аниқланганлигини, корхоона раҳбари олинган тикув машинкалар ва
газламаларнинг ҳужжатларини тақдим этолмаганлигини, камчиликларни
бартараф этиш лозимлиги тўғрисида бир неча маротаба тушунтирилганлигини
маълум қилган.
Суд, тарафлар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божини
қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда ва почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар Ромитан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими
(шартнома матнида “маҳаллий меҳнат органи”) ва жавобгар - «НОДИР
МУҚАДДАС МУҲАББАТ» хусусий корхонаси (шартнома матнида
“тадбиркорлик субъекти”) ўртасида 2024 йил 06 августда 1706242-18-7-сонли
ижтимоий контракт тузилган.
Шартнома шартларига кўра “Маҳаллий меҳнат органи” “Тадбиркорлик
субъекти”га Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
маблағлари ҳисобидан касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш
қидираётган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”
ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар
ва хом-ашё харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун БҲМнинг
30 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш, “Тадбиркорлик субъекти” эса
субсидия ҳисобига олинган асбоб-ускуналарни ва хом-ашёни касаначиларга
бепул бериш ва касаначиларга ишларни бажаришга буюртмалар бериш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг мурожаатига асосан 49470000 сўм
миқдорида субсидия “Нодир Муқаддас Муҳаббат” хусусий корхонасига кўчириб
берилган. Кейинчалик даъвогар ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг
натижасида жавобгарнинг ижтимоий контракт шартларини бажармаганлиги,
4 нафар фуқаро иш билан таъминланмаганлиги аниқланган. Даъвогар 39576000
сўм субсидияни қайтариб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилгандан сўнг, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги
307-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ҳунармандчилик ва касаначиликни
қўллаб-қувватлаш
жамғармаси
маблағлари
ҳисобидан
тадбиркорлик
субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган,
шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва
хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги ўринларда матнда “Низом” деб
юритилади) 2-бандига мувофиқ, талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар
ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
Низомнинг 13-банидига мувофиқ, маҳаллий меҳнат органи ҳамда ҳоким
ёрдамчиси ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида
ишлаётган касаначининг фаолияти самарадорлигини бир ойда бир маротаба олти
ой давомида мониторинг қилиб боради.
Низомнинг 15-17-бандларида субсидия ажратилган талабгор хабарнома
олинган кундан эътиборан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф
этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат
органига хабарнома юбориши, хабарнома тушган кундан эътиборан уч иш куни
ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун
бир ой муддатдан сўнг) маҳаллий меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиси субсидия
ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна ва хом ашё билан фаолият юритаётган
касаначилар фаолиятининг самарадорлигини қайта мониторинг қилиши,
ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи
субсидия ажратилган талабгордан ажратилган субсидияни қайтариш бўйича
қарор қабул қилиши, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилиши ва
субсидия ажратилган талабгорга хабарнома юбориши, хабарномада субсидия
ажратилган талабгор томонидан ажратилган субсидияни қайтариш учун маҳаллий
меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозимлиги,
субсидия ажратилган талабгор хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни
ичида ажратилган субсидияни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат
органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ
миқдорда қайтариши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 13 сентябрда, 2024 йил 30 октябрда,
2024 йил 14 декабрда мониторинг ўтказилиб, 4 нафар фуқаро жавобгарда
касаначи сифатида ишламаслиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Даъвогарнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бартараф
этилмаганда ижтимоий контракт бекор қилиниши тўғрисидаги талаблари
эътиборсиз қолдирилган. Натижада даъвогар 4 нафар касаначи учун ажратилган
39576000 сўм субсидияни ундириш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган ва солиқ органига
топширилган солиқ ҳисоботларига кўра, жавобгар – “Нодир Муқаддас Муҳаббат”
хусусий корхонаси томонидан 2024 йил июн-декабр ойларида 2 нафар касаначи:
Н.Ҳотамова ва Р.Ходиеваларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган ва даромад
солиғи ушлаб қолинган. Демак, жавобгар 2 нафар фуқарога субсидия маблағлари
ҳисобидан асбоб-ускуна ва хом ашё олиб, уларга буюртма берган ва иш билан
таъминлаб келган. Ушбу ҳолатлар гувоҳнинг кўрсатмалари билан ҳам ўз
тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг 39576000 сўм ундириш талабидан
29682000 сўм (3*9894000 сўм) қисмини асосли деб ҳисоблайди ва шу миқдорда
қаноатлантириш лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, баён этилганларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат
божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда ва почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55, 130-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 22 июлдаги 307-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «НОДИР МУҚАДДАС МУҲАББАТ» хусусий корхонасидан
даъвогар - Ромитан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш
бўлими фойдасига 29682000 сўм субсидия маблағлари ва олдиндан тўланган
593640 сўм давлат божи ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бўйича бир ойлик муддат ичида Ромитан
туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида,
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши мумкин.
Судья
Н.Зоиров