← Назад
Решение #2856559 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ришда ФК | 551 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| шимча лизинг шартномасига ФК | 550 | — | law | |
| бандида ФК | 590 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7124-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“O'ZMELIOM SHLIZING” давлат унитар корхонаси манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“P
KORM SUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 15.03.2023 йилги 17/04-43ипсонли лизинг
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда шартномага асосан
олинган 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами №208484250248400,
завод рақами №NS2N662Z1HJ006130, давлат рақами 25 348 ТАА бўлган “M N
GM 13 240 4 4” русумли махсус сестерна лизинг обектини техник жиҳатдан
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили О.Бердиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг ўз
биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “O’ZMELIOM SHLIZING” давлат унитар корхонаси (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб
юритилади) судга даъво ариза билан муржаат қилиб, жавобгар
“P
KORM SUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 15.03.2023 йилги
17/04-43ипсонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда
шартномага асосан олинган 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами
№208484250248400, завод рақами №NS2N662Z1HJ006130, давлат рақами
25 348 ТАА бўлган “M N GM 13 240 4 4” русумли махсус сестерна лизинг
обектини техник жиҳатдан қайтаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризадаги даъво талаблари ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
тўлиқ тасдиқланишини, жавобгар билан келишувга келиш имкони
бўлмаганлигини, чунки лизинг тўловларидан қарзи тўлиқ тўланмаганлигини,
шу боис даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, шартномани бекор қилиш ва
техникани соз ҳолатда қайтаришни сўради.
Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада суд мажлисига келмади, ўз ёзма фикрларини судга тақдим
қилмади. Бироқ, палата даъво аризасида ишни ўзининг вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар (вакили) иштирок этмади, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим “Гибрид почта” орқали
жавобгарнинг юридик манзилига юрилган, жавобгар (вакили) томонидан ажрим
нусхасини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси иш
ҳужжатларида мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни даъвогар, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари лизинг шартномаси (бундан
буён матнда – шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан.
Ушбу шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ, тарафларнинг ушбу шартнома
юзасидан вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу шартнома,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Лизинг тўғрисида”ги ва
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунлари билан тартибга солинади.
ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол- мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар “O’ZMELIOM SHLIZING” давлат
унитар корхонаси ва “JIZZ D VSUVM SUSPUDR ” давлат унитар
корхонаси ўртасида 2018 йил 9 февралда 21к/01-05-сонли лизинг шартномаси
тузилган бўлиб, шартномага кўра, даъвогар томонидан давлат рақами 25 348
ТАА бўлган “M N GM 13 240 4 4” русумли дренаж ювиш машинасини 60 ой
муддатга лизинга бериш, “JIZZ D VSUVM SUSPUDR ” эса лизинг
объектини қабул қилиш ҳамда шартномада кўрсатилган барча тўловларни
жадвалга асосан ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Кейинчалик, 2023 йил 15 мартда “JIZZ D VSUVM SUSPUDR ”
давлат унитар корхонаси, жавобгар “P
KORM SUSSUVPUDR ”
масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар “O’ZMELIOM SHLIZING” давлат
унитар корхонаси ўртасида лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа юридик шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида
№17/04-43ИП-сонли шартнома имзоланган.
Даъвогар томонидан жами 368.106.666,44 сўмлик лизинг объекти 2023 йил
27 апрелда имзоланган қайта топшириш - қабул қилиш далолатномасига асосан
жавобгарга топширилган. Унга кўра техникада нуқсон ва камчиликлар
аниқланмаган ҳамда шартнома шартларига тўғри келиши кўрсатилган.
Шартноманинг 3.7-бандига мувофиқ, лизинг тўловлари техникани
топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган ойнинг кейинги ойидан
бошлаб лизинг олувчи томонидан ушбу шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 1А-илова (тўлов жадвали)га асосан ҳар уч ойлик лизинг даври учун
фоиз ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда ва ойлик тўлов жадвалида белгиланган
муддат ва миқдорларда амалга оширилади.
Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмаганлиги сабабли, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2025 йил
01 сентябрь ҳолатига қарзи 41.040.833 сўм қарзи вужудга келган.
ФКнинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, молмулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича
бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга лизинг объектини қайтариб олган ҳолда
шартномани бекор қилиш бўйича 2025 йил 4 авгутс кунги 10-07/15-сонли
таклифи юборилган бўлиб, мазкур мурожаат жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боис даъвогар жавобгарга нисбатан 2025 йил 26 августда судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, шартномани бекор қилишни ва техникани соз
ҳолатда қайтаришни сўраган.
Шартноманинг 4.5.4-бандига кўра, лизинг олувчи томонидан лизинг
тўловларини тўлаш ушбу шартноманинг 4.5-бандида келишилган шартларда ва
1А-иловасида белгиланган муддатда ва миқдорларда тўланмаса ёки тўлов
муддатидан 30 (ўттиз) кундан ортиқ муддатда кечиктирилса, лизинг объектини
лизинг олувчидан белгиланган тартибда қайтариб олиш ҳуқуқи берилган.
ФК 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг
келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (бундан буён
матнда – Пленум деб юритилади)нинг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли
қарорининг 6.1-бандида шартномада белгиланган лизинг тўловлари муддати
мунтазам равишда бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш
деб ҳисобланади.
ФК 34-бобининг 6-параграфида ва “Лизинг тугрисида”ги қонунда лизинг
тўловлари тартиби ва муддатларини мунтазам бузиш тушунчаси
белгиланмаганлиги сабабли, судлар, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, лизинг шартномасидан келиб чиқадиган низоларни кўришда
ФК 551-моддасининг қоидаларини қўллашлари лозим. ФК 551-моддаси
1-қисмининг 4-хатбошига кўра, шартномада белгиланган тўлов муддатини
кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
тўламаса мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд
томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, деб тушунтириш
берилган.
ФК 597-моддаси 1-қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши,
уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши,
сақлаш ўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Ушбу модданинг 4-қисмида лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий
равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни
ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг
объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
“Лизинг тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси 1-қисмининг 4 ва
5-хатбошиларига мувофиқ, лизинг берувчи қонун ҳужжатларида ёки лизинг
шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг
объектини талаб қилиб олиш ҳамда лизинг олувчи томонидан ўз
мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар
лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг
тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун
назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни
ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Ушбу қонуннинг 15-моддасига кўра, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи
лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 12-моддаси 4-қисмига кўра, лизинг
шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг
берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва
тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда
қайтариши шарт, ушбу модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
Пленум (бундан буён матнда – Пленум деб юритилади)нинг 2015 йил
27 ноябрдаги 289-сонли “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг
айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 11.2-бандида қўшимча лизинг
шартномасига ФК 550-моддасининг қоидалари қўлланилади. Хусусан, лизинг
шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши қўшимча лизинг
шартномасининг бекор бўлишига олиб келади. Бу ҳолда қўшимча лизингга
олувчи қўшимча лизинг шартномасининг қолган муддати давомида ўзи
фойдаланиб келган мол-мулкни бекор бўлган лизинг шартномасининг тегишли
шартлари асосида лизингга олиш ҳақида шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида
деб тушунтириш берилган.
ФК 550-моддасининг биринчи қисмида, агар мулк ижараси шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк ижараси шартномасининг
муддатидан олдин бекор қилиниши унга мувофиқ тузилган иккиламчи ижара
шартномасининг бекор бўлишига олиб келади. Бу ҳолда иккиламчи ижарага
олувчи иккиламчи ижаранинг қолган муддати давомида иккиламчи ижара
шартномасига мувофиқ ўзи фойдаланиб келган мол-мулкни бекор бўлган мулк
ижараси шартномасининг тегишли шартлари асосида ижарага олиш ҳақида
шартнома тузиши мумкин.
Жавобгар томонидан 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига лизинг объекти учун
жами 153.060.444,32 сўм лизинг тўловларини амалга оширган. Шундан лизинг
объектининг қолдиқ қиймати 234.048.444 сўмни ташкил қилган.
Кайд этилганларга асосан ва шартнома шартларига мувофиқ, суд
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 2023 йил 15 мартдаги 17/04-43ип-сонли
лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда жавобгарнинг
фойдаланишида бўлган 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами
№208484250248400, завод рақами №NS2N662Z1HJ006130, давлат рақами 25 348
ТАА бўлган “M N GM 13 240 4 4” русумли махсус сестерна лизинг обектини
техник жиҳатдан соз ҳолатда қайтар ш тўғрисидаги даъво талабларини асосли
деб ҳисоблайди ва ушбу даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Хусусан, лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2023 йил 15 мартда
тузилган 17/04-43-сонли шартномаси суд тартибида бекор қилиниши
муносабати билан суд (412.000 х БҲМ 10 баравари =) 4.120.000 сўм давлат божи
ҳисобланади.
Шунингдек, даъво талабининг техника воситасини соз ҳолатда даъвогарга
қайтариш қисми қаноатлантирилгани учун лизинг объектининг умумий
баҳосидан келиб чиқиб (328.666.666,46 х 2 % =) 6.573.333,32 сўм давлат божи
ҳисобланади.
Чунки Пленумнинг 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
4-бандида ФКнинг 590-моддаси ва Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ лизинг
тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи
томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан
иборат бўлади. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, лизинг объекти
қиймати лизинг берувчининг ушбу мулкни сотиб олиш билан боғлиқ
харажатлари (етказиб бериш, транспорт харажатлари, монтаж ишлари ва
бошқалар)ни ўз ичига олади.
Пленумнинг 8.1-бандига мувофиқ, лизинг объектини қайтариш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган
лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати ва 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41.200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига (6.573.333,32 сўм +
4.120.000 сўм =) 10.693.333,32 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига
41.200 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб варағига видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан
боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“O'ZMELIOM SHLIZING” давлат унитар корхонаси манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “P
KORM SUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 15.03.2023 йилги
17/04-43ИП-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда
шартномага асосан олинган 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами
№208484250248400, завод рақами №NS2N662Z1HJ006130, давлат рақами
25 348 ТАА бўлган “M N GM 13 240 4 4” русумли махсус сестерна лизинг
обектини техник жиҳатдан қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
“O'ZMELIOM SHLIZING”
давлат
унитар
корхонаси
ва
“P
KORM SUSSUVPUDR ”
масъулияти
чекланган
жамияти
ўртас да туз лган 2023 й л 15 мартдаг 17/04-43ИП-сонли шартномас
бекор қ л нс н.
Жавобгар “P
KORM SUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган
жамиятидан
2017
йилда
ишлаб
чиқарилган
двигател
рақами
№208484250248400, завод рақами №NS2N662Z1HJ006130, давлат рақами
25 348 ТАА бўлган “M N GM 13 240 4 4” русумли махсус сестернаси
даъвогар “O'ZMELIOM SHLIZING” давлат унитар корхонасига соз ҳолатда
қайтарилсин.
Жавобгар “P
KORM SUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “O'ZMELIOM SHLIZING” давлат унитар
корхонаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 10.693.333,32 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб варағига
видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров