← Назад
Решение #2856645 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7369-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 30 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман
прокурори
ёрдамчиси
***,
даъвогар
вакили
***
(26.03.2025 йилдаги 37-01-05/943-сонли ишончнома, 20.02.2024 йилдаги
90-К-сонли буйруқ ва паспорт асосида), жавобгар вакиллари ***ва ***лар
(20.10.2025 йилдаги 01-1706-сонли ишончнома асосида) ҳамда учинчи шахс
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси
вакили
***
(09.01.2025
йилдаги
01-02-17-35/14-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, учинчи шахс
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили
иштирокисиз, даъвогар “ UDUDGAZ A’ INO ” акциядорлик жамиятининг
жавобгар
***ҳисобидан
10 146 052
сўм
етказиб
берилган
табиий
газ
қарздорлигини
“ UDUDGAZ A’ INO ” акциядорлик жамияти учун Шеробод туман
ғазначилик бўлимида очилган 4014108607222233450947352-сонли ҳисоб
рақамига ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
(Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769)га ундириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа
режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
Даъвогар “ UDUDGAZ A’ INO ” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ***(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 10
146
052
сўм
етказиб
берилган
табиий
газ
қарздорлигини
“ UDUDGAZ A’ INO ” акциядорлик жамияти учун Шеробод туман
ғазначилик бўлимида очилган 4014108607222233450947352-сонли ҳисоб
рақамига ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
(Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769)га ундиришни
сўраган.
Суднинг 03.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати
қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли
суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза билан мурожаат
қилинганидан сўнг, яъни 17.10.2025 йилдаги 2860705818-сонли тўлов
ҳужжатига асосан 10 146 052 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб
берилганлигини ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, бу ҳақдаги 30.10.2025 йилдаги
37-05/467-сонли маълумотномасини тақдим этиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирозлари мавжуд эмаслигини,
хақиқатдан ҳам даъвогар олдида етказиб берилган табиий газ бўйича
10 146 052 сўм қарздорлиги мавжудлигини, бироқ 17.10.2025 йилдаги
2860705818-сонли тўлов ҳужжатига асосан 23 985 720 сўм тўловлар амалга
оширилиб, даъвогар олдидаги мавжуд қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини
ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ўз
тушунтиришида, даъвогар “ UDUDGAZ A’ INO ” акциядорлик жамияти
ҳамда ***ўртасида тузилган 19.06.2025 йилдаги 19 862 000 сўмлик 193101325сонли шартнома ҳамда 13.10.2025 йилдаги 19 263 520 сўмлик қўшимча
келишув
шартномаси
ғазначилик
хизмати
бўлимидан
рўйхатдан
ўтказилганлигини
ҳамда
17.10.2025 йилдаги 2860705818-сонли тўлов ҳужжатига асосан 23 985 720 сўм
маблағлар тўлаб берилганини билдириб, бу ҳақдаги 30.10.2025 йилдаги
01-22-223/31-03-33-02/61-сонли хатини тақдим этиб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатувларини ҳамда прокурор
ёрдамчисининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган бошқа
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
19 июнь куни 193101325-сонли “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича қўшимча келишув (лимитни ўзгартириш
бўйича)” шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга
газ тармоқлари орқали келишилган буюртманомага асосан табиий газни
етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогар томонидан етказиб
берилган табиий газни қабул қилиб олиш ва унинг тўловларини белгиланган
нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага асосан жавобгарга табиий газни етказиб бериб,
мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар даъвогар
томонидан етказиб берилган табиий газнинг ҳақини шартномада белгиланган
муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
- сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган
ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 10 сентябрь куни йўлланган
37-05/436-сонли қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий
тўлаш чоралари кўрилмаган.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 30.10.2025 йилдаги
37-05/467-сонли маълумотномада даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилганидан сўнг, яъни 17.10.2025 йилдаги 2860705818-сонли тўлов
ҳужжатига асосан 23 985 720 сўм тўловлар амалга оширилиб, даъвогар
олдидаги мавжуд қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда
жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги баён қилинган.
Юқоридаги асосларга кўра, суд даъво аризасининг 10 146 052 сўм асосий
қарзни ундириш талаби бўйича даъвогар судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилганлиги ҳамда
ҳозирги кунда асосий қарзи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва бешинчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,333,326,327,437-моддаларини,
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
***ҳисобидан
даъвогар
“ UDUDGAZ A’ INO ”
акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
(Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769)га ундирилсин.
Жавобгар ***ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят (протест) бериши ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров