← Назад
Решение #2856693 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 631 | — | code_article | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7656-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 30 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда
жавобгар
вакиллари
иштирокисиз,
даъвогар
вакили
***
(30.10.2025 йилдаги 1-сонли ишончнома, 22.01.2025 йилдаги 2-сонли буйруқ ва
ID
карта
асосида)
ҳамда
адвокати
***
(30.10.2025
йилдаги
149-сонли адвокатлик ордери ҳамда 06.09.2023 йилдаги 000269-сонли
адвокатлик
гувоҳномаси
асосида)ларнинг
иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“***”
фермер
хўжалиги
манфаатини
кўзлаб
жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 250 000 000 сўм асосий қарз, 8
700 000 сўм кредит учун тўлов (фоиз)ни, 66 000 000 сўм пеня (жарима)ни ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Буюртмачи” деб
юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” ёки “Пудратчи” деб юритилади) ҳисобидан 250 000 000 сўм асосий
қарз,
8
700
000
сўм
кредит
учун
тўлов
(фоиз)ни,
66 000 000 сўм пеня (жарима)ни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг иштироксиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўзининг суддаги
кўрсатувида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 12.02.2025 йилда 1/15/1-сонли жами 500 000 000 сўмлик пудрат
шартномаси тузилганини, шартномага асосан даъвогар томонидан олдиндан
шартнома суммасининг 50 фоизи, яъни 250 000 000 сўм миқдорида пул
маблағлари тўлаб берилганини, бироқ жавобгар томонидан жавобгар “***”
фермер хўжалигининг 20 га ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш
техналогиясини жорий қилиш ва хизмат кўрсатиши лозим бўлсада, бироқ
жавобгар томонидан ҳеч қандай ишлар бажарилмаганини ҳамда ускуналарни
ҳам бермаганини ва бу ҳақда “***” фермер хўжалиги раҳбари **, *** туман
Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси раҳбари ***, *** туман қишлоқ
хўжалиги бўлими бошлиғи ***
ҳамда АТБ Агробанк *** филиали
бошқарувчиси ****лар иштирокида 22.05.2025 йилда далолатнома
расмийлаштирилганини, жавобгарга олдиндан тўланган пул маблағини банкдан
кредит олган ҳолда тўлаб берганини ва олинган кредит учун 8 700 000 сўм фоиз
тўловлари тўлаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодексининг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Палата даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамияти томонидан тарафлар ўртасида 2025 йил
12 февралда тузилган 1/15/1-сонли пудрат шартномаси шартларини лозим
даражада бажармаганлиги оқибатида жами 324 700 000 сўм зарар
етказилганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар
ҳисобидан
250
000
000
сўм
асосий
қарз,
8 700 000 сўм кредит учун тўлов (фоиз), 66 000 000 сўм пеня (жарима)ни
ундиришни сўраган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2025 йил 12 февралда 1/15/1-сонли жами 500 000 000 сўмлик пудрат
шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига асосан Пудратчи, Буюртмачининг
20 гектар ер майдонига томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини
монтаж қилиш ва ускуналарни ушбу шартнома шартларига мувофиқ етказиб
бериши ва монтаж ишларини сифатли бажариб, монтаж ишлари
якунланганидан сўнг Буюртмачига фойдаланишга топшириши, Буюртмачи эса
ўз навбатида Пудратчига ишларни бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олишган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартнома бўйича Пудратчи томонидан
ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажариладиган ишлар қиймати барча
солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда
20 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш техналогиясини жорий қилиш
учун 500 000 000 (беш юз миллион) сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 4.1-бандида, мазкур шартнома шартлари ва лойиҳа
ҳужжатлари асосида техналогияни жорий қилиш ишларининг нархи аниқ
бўлиб, Буюртмачи томонидан 50 фоиз бўнак (аванс) маблағи тўлаб
берилганидан сўнг, Пудратчи шартнома шартларини бажаришга киришиши ва
45 (қирқ беш) кун муддатда ёки томчилаб суғориш ҳамда дискрет суғориш
техналогиялари ўрнатиш учун ҳосил йилининг 25 май кунидан, ёмғирлатиб
суғориш техналогияси ўрнатиш учун ҳосил йилининг 25 март кунидан
кечиктирмасдан қурилиш ишларини тўлиқ якунланишини таъминлашга
келишилган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 14.03.2025 йилдаги
№16-сонли тўлов ҳужжатига асосан 250 000 000 сўм бажариладиган ишлар
учун олдиндан тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарнинг ер майдонига
ёмғирлатиб суғориш технологияси материаллари ва ускуналари ўрнатиб
берилмаган ва бу ҳақда “***” фермер хўжалиги раҳбари ***, *** туман Сув
етказиб бериш хизмати давлат муассасаси раҳбари ***, *** туман қишлоқ
хўжалиги бўлими бошлиғи *** ҳамда АТБ Агробанк /*** филиали
бошқарувчиси
***лар
иштирокида
22.05.2025
йилда
далолатнома
расмийлаштирилган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги 23.06.2025 йилдаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд
қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгарга 14.03.2025 йилдаги
№16-сонли тўлов ҳужжатига асосан 250 000 000 сўм бажариладиган ишлар
учун олдиндан тўловни амалга оширганлигини инобатга олиб, уни асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатига даъвогарга етказилган зарар,
яъни 8 700 000 сўм банк кредити учун тўланган фоиз тўловини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 700 000 сўм
банк фоизи учун тўланган пулларни ундириш талабини муҳокама қилиб, ушбу
ҳолатларни даъвогарга зарар етказилган деб баҳолаб бўлмаслигини инобатга
олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
66 000 000 сўм пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасининг 13.2-бандида,
мазкур шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз
вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа
мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ёки Пудратчи
Буюртмачига мажбуриятларни бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган
хизматлар ёки ўз вақтида ўтказиб берилмаган (тўланмаган) сумма қийматининг
50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
1-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги
низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозимлиги; 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 250 000 000 сўм
асосий қарздорлик суммаси жами 66 кунга кечиктирилганлиги сабабли жами
66 000 000 сўм (250 000 000 х 0,4% = 1 000 000 х 66 = 66 000 000) пеня ундириш
сўралган.
Шу асосга кўра, суд даъвогар томонидан билдирилган пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини белгилашда жавобгар ва
даъвогар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини, жавобгарнинг мулкий
аҳволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ҳамда жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 25 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили судга иштирок
этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек мавжуд қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги ҳамда ўзи томонидан
шартномага асосан ишлар бажарилган ёки бажарилмаганлигини тасдиқловчи
далилларни судга тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ИПКнинг, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 250 000 000 сўм асосий
қарздорликни ва 25 000 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг қаноатлантирилган
қисми бўйича жавобгардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 6 320 000 сўм
давлат божини ундиришни, даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган
қисми бўйича даъвогардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 174 000 сўм
давлат божини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236,263,333,631моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68,118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“***” фермер хўжалиги фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм
пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси бюджетига:
- Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 320 000
сўм давлат божи;
- Даъвогар
“***”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
174 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров