← Назад
Решение #2856727 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| нинг | 60 | — | law | |
| бари томонидан МЖтК | 3321 | — | law | |
| нинг | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 41 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 911 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7371-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 30 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман
прокурори
ёрдамчиси
***,
даъвогар
вакили
***
(09.10.2025 йилдаги 429-01-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар раҳбари
***(паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Кадастр агентлиги
Сурхондарё вилоят бошқармасининг жавобгар “***” хусусий корхонасига
нисбатан хусусий корхона ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний
қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биносини (омборхона), 12,0х5,4
кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилишини
жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолига келтириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “***” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га қарашли бўлган ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний
қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биносини (омборхона), 12,0х5,4
кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилишини
жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолига келтиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** суддаги
тушунтиришида, даъво аризасидаги талабларини қўллаб-қувватлаб, Кадастр
агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими томонидан 2022
йил май ойида ***туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик
субъетларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари
ўрганиб чиқилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгар “***” хусусий
корхонаси фойдаланишида бўлган 504қ-рақамли контуридаги бошқа ер
майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида қурилиш учун тегишли
рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 39,0х11,5
кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона), 12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги
бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қуриб олганлиги аниқланганини,
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими
томонидан жавобгарга берилган огоҳлантиришлар ва ёзма кўрсатмага
қарамасдан ҳозирги кунга қадар жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан
ноқонуний қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона),
12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилиши
ихтиёрий равишда бузиб олинмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ***суддаги
тушунтиришида, даъво талабини тан олиб, ***туман ҳокимининг
2003 йил 03 февралдаги 24-сонли қарори билан ўзининг “***” хусусий
корхонасига Янгиобод “Сувоқава” ичимлик суви ишлаб чиқариш
бошқармасининг Зафаробод қишлоғидаги 15 йилдан бўён фойдаланилмай
қаровсиз бўлиб қолган 5 тадан иборат 3 дона сув хавзалари балиқчиликни
ташкил этиш мақсадида берилгани, хақиқатдан ҳам Кадастр агентлиги
Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими ходимлари томонидан 2022
йил май ойида ўтказилган ўрганиш жараёнида хусусий корхонаси
фойдаланишида бўлган 504қ-рақамли контуридаги бошқа ер майдонида
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган
ер участкасида қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик
билан ноқонуний равишда 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биносини
(омборхона), 12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги
пойдевор қуриб олганлиги аниқланганини, аниқланган ҳолатлар бўйича
маъмурий жавобгарликка тортилганини ва ушбу маъмурий жарима суммасини
тўлаганини, мазкур ноқонуний куриб олинган қурилишларни ҳужжатлаштириб
ололмаётганини, даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хатлари
жавобсиз қолдирилганини, ҳозирги кунга қадар ўзбошимчалик билан
ноқонуний қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона),
12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилиши
бузиб олинмаганини, тез кунларда бузиш ишларини амалга оширишини
билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувларини
тинглаб, прокурор ёрдамчисининг даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш
ҳақидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти
бошқармаси ***туман бўлими томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар
таркибидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 36-моддаси 6-10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг
14.04.2022 йилдаги 183-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари
асосида ***туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларига
ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб
чиқилган.
Ўрганиш
жараёнида,
***тумани
ҳокимининг
2003
йил
03 февралдаги 24-сонли қарори билан “***” хусусий корхонасига Янгиобод
“Сувоқава” ичимлик суви ишлаб чиқариш бошқармасининг Зафаробод
қишлоғидаги 15 йилдан бўён фойдаланилмай қаровсиз бўлиб қолган 5 тадан
иборат 3 дона сув хавзалари балиқчиликни ташкил этиш мақсадида берилган
бўлсада, бироқ жавобгар “***” хусусий корхонаси томонидан фойдаланишида
бўлган 504қ-рақамли контуридаги бошқа ер майдонида қонунчиликда
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида
қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик билан
ноқонуний равишда 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биносини (омборхона),
12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қуриб
олганлиги аниқланган ва бу ҳақда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, жавобгар “***” хусусий корхонаси раҳбари
***Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлимининг
23.05.2022 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб
юритилади)нинг 60-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни
содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 50 (эллик) баравари, яъни 13 500 000 сўм миқдорида жарима
жазоси тайинланган. Мазкур жарима жазоси жавобгар раҳбари томонидан
МЖтКнинг 3321-моддасига асосан 15 кун ичида 70 (етмиш) фоиз, яъни
9 400 000 сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширган.
Бироқ, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар ўзбошимчалик билан
ноқонуний қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона),
12,0х5,4 кв.м ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилиши
ихтиёрий бузиш чоралари кўрилмаган.
Натижада тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга,
ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг
ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига
биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва
мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда
тикланиши керак.
Мазкур кодекснинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида, юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь
кунидаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли
қарорининг 33-банди тўртинчи ва бешинчи қисмларида, Судларга
тушунтирилсинки, Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган,
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар
қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий
ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган
ҳоллар мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф
қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди,
шунга кўра судлар уларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга
бундай мажбурият юклашга ҳақли эмас, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра суд, судда аниқланган иш ҳолатлари ва амалдаги
қонунчилик талабларига кўра, жавобгар “***” хусусий корхонасига қарашли
бўлган 504қ-контуридаги ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний
қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона), 12,0х5,4 кв.м
ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор қурилиши тегишли
рухсатнома
олмасдан
ноқонуний
қурилиб,
ўзбошимчалик
билан
фойдаланаётганлиги ва бунинг натижасида қонунчилик талаблари
бузилганлигини инобатга олиб, жавобгар “***” хусусий корхонаси томонидан
ўзига қарашли бўлган 504қ-рақамли контуридан ўзбошимчалик билан
ноқонуний равишда қурилган қурилишларни жавобгар томонидан ёки унинг
ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни ҳамда мазкур ер майдонини асл
ҳолига келтиришни юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова
“Давлат божи ставкалари”нинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, суд харажатларини муҳокама
этиб, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм
давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
белгилашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55,138-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
212-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31,41,91,911моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118,176-179,180,186,192,2039,20310-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” хусусий корхонаси томонидан ўзига қарашли бўлган
504қ-контуридаги ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда
қурилган 39,0х11,5 кв.м ҳажмдаги балиқхона биноси (омборхона), 12,0х5,4 кв.м
ҳажмдаги бостирма ва 100,0 кв.м ҳажмдаги пойдевор жавобгар томонидан ёки
унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилсин ҳамда мазкур ер майдони
асл ҳолига келтирилсин.
Жавобгар “***” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи;
- Даъвогар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши,
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров