← Назад
Решение #2856777 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7184-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “O‘zbekist n Res ublik si
V zirl r M hk m si huzurid gi O‘zbekist n texnik jih td n t rtibg s lish
gentligining Texnik jih td n t rtibg s lish s h sid n z r t ins eksi si” давлат
муассасасининг жавобгар “P T KOR STROY BETON” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Юлдашев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и к л а д и:
Даъвогар “O‘zbekist n Res ublik si V zirl r M hk m si huzurid gi
O‘zbekist n texnik jih td n t rtibg s lish gentligining Texnik jih td n t rtibg
s lish s h sid n z r t ins eksi si” давлат муассасаси (кейинги ўринларда
“даъвогар”) судга даьво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “P T KOR
STROY BETON” масъулияти чекланган жамияти (кеийнги ўринларда
“жавобгар”) ҳисобидан 4.400.000 сўм молиявий жаримани ундириб, ижро
варақа беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар судга келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлари ва суд мухокамасида аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон
техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 23.02.2023 йилдаги К-1-сонли
қарори билан тасдиқланган “Хавфни тахлил этиш” тизимини жорий этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан метал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
корхоналар таҳлил қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига "P xt k r Str Bet n” M s'uli ti
hekl ng n j mi tiда давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш йўли
билан мурожаат қилинган. Вакилнинг 04.11.2024 йилдаги 992-942-909-сонли
коди ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат назорат
инспекциясининг 04.11.2024 йилдаги DN-439-сонли буйруғига асосан текширув
ўтказилган. Ўтказилган текширувда жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган
суюқ бетон аралашма маҳсулоти амалдаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий
талабларига асосан ўрганилганда қуйидагилар аниқланган. Жамият томонидан
суюқ бетон аралашма маҳсулотига ГОСТ-7473-2010 стандартнинг 7-бандига
мувофиқ даврий синовлар ўтказилмаганлиги аниқланган. Техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасида Назорат инспекцияси томонидан 30.01.2024 йилда 1224/93-сонли огоҳлантириш берилган бўлсада, жамият томонидан огоҳлантириш
берилгандан сўнг ҳам 2024 йил 30 январдан 05 ноябр ҳолатига 22 куб умумий
суммаси 8.800.000 сўмлик суюқ бетон аралашма маҳсулотлари реализация
қилинган.
Шу сабабли даъвогар Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 4.400 000 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга 4.400.000 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Бироқ, ушбу молиявий жаримани ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4.400.000
сўм молиявий жаримани ундириб, ижро варақа беришни сўраган.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лоим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига, жавобгардан Республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “P T KOR STROY BETON” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “O‘zbekist n Res ublik si V zirl r M hk m si huzurid gi
O‘zbekist n texnik jih td n t rtibg s lish gentligining Texnik jih td n t rtibg
s lish s h sid n z r t ins eksi si” давлат муассасаси фойдасига 4.400.000 сўм
молиявий жарима ҳамда 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров