← Назад
Решение #2856833 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8753-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги
бошқармасининг жавобгар ***дан қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз, Бухоро шаҳар
прокурори ёрдамчиси *** иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси (матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасининг ҳисобварағига
16.662.662.700 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси жалб этилган.
Тарафлар ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар суд маслисига қадар ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори
асосида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари
тўловларидан озод этилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўраган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб,
ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, прокурор фикрини эшитиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг аризасини ва даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 26 июндаги Ф-33-сонли Фармойишига асосан
жавобгар тасарруфидаги Бухоро шаҳри, Шербудин МФЙ ер тузиш
харитасидаги 37, 38қ, 39қ, 40қ, 43, 44, 45 ва 47-контурлардаги 42-52 балл
бонитетга эга бўлган жами 30,2 гектар суғориладиган экин ер майдонлари
ер фондининг саноат, транспорт, алова, мудофаа ва бошқа мақсадларга
мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган ва маҳаллий давлат ҳокимияти
органларига қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
нобудгарчиликларининг
ўрни
қопланишини
таъминлаш
вазифаси
юклатилган. Шунга кўра “Ўздаверлойиҳа” Бухоро вилоят филиали
томонидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликларининг ўрни
қопланиши юзасидан жами 16.662.662.700 сўм компенсация тўлови
ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 29 майдаги 04/1354-сонли
талабнома хати билан мурожаат қилиб, мазкур ҳолат юзасидан 15 кунлик
муддатда қайд этилган 16.662.662.700 сўм қарздорликни тегишли
ҳисобвараққа тўлашни сўраган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
25 майдаги 146-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Ер участкалари
эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган
зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларига,
шунингдек,
ерларнинг
қишлоқ
хўжалиги
муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда
аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва
хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги
қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча
эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан
боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ
бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг
оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар,
магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси
узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя
зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини
оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер
участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг
ҳуқуқларини чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер
сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб
қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
2
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат
кўрсатиш;
дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар
уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ва
«Мурувват» уйлари қурилиши учун;
сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника
иншоотлари қуриш;
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;
ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш;
мудофаа эҳтиёжлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари.
Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини
қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 15 февралдаги 96-17-сонли қарори билан қайд
этилган ҳолатда жавобгар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб
чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинган, бу ҳолат
тарафларнинг судга тақдим этилган ёзма маълумотномалари ва суд
мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисоланади.
Шунингдек, ИПКга мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асослар мавжуд эмас.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
ҳақидаги аризасини ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
тўланганлигини инобатга олишни ва даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси 27-бандига кўра давлат божи
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш юзасидан давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 169-170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
3
қолдириш
ҳақидаги
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***
4