Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2503/1469 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e8e2100f-dc7e-495b-9fde-9362fb3542ff Claim ID PDF Hash 4d12d880cb47dc5a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 83 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья – **** Апелляция инстанциясида маърузачи судья - **** **** РЕСПУБЛИКАСИ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** **** йил23 сентябрь **** Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, ариза берувчи вакили**** (****4йил26 декабрькунги****-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари ****, жавобгар вакили-адвокат **** (**** йил 12 июль кунги ****-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида, ариза берувчи «****» давлат муассасасининг жавобгар «****» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган **** йил14 мартдаги ****-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйичаюритилган иқтисодий ишюзасидан чиқарилган Беруний туманлараро иқтисодий судининг **** йил 8 сентябрь кунги ҳал қилув қарорига ариза берувчи «****» давлат муассасасининг норози бўлиб берган апелляция тартибидаги шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларинисуд иморатида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд ****кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «****» давлат муассасаси(бундан буён матнда аризачи деб юритилади)иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,Амударё тумани, ****, **** кўчаси ****фаолият юритиб келаётган«****» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)гадори воситаларива тиббий буюмларни чакана реализация қилишфаолиятини амалга ошириш (бундан офтальмология тиббий буюмларни чакана реализация қилиш мустасно)учунберилган**** йил 14 мартдаги****-сонли лицензиянибекор қилишни сўраган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг **** йил 8 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Аризачи ҳал қилув қарорига норози бўлиб апеллция шикоятини берган ҳамда шикоятдаЎзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягонанизомнинг 29-иловаси дори воситалари ва тиббий буюмларни чаканареализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 9-банди лицензия талаблари ва шартлари: б-кичик банди дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларсиз 2 **** ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини **** ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилишга, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширишда йўл қўймаслик белгиланганлигини, бунда сифатсиз дори воситаларини **** ва реализация қилиш юлдузча билан белгиланган шаклда қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши лозим бўлган талаб шартларга киритилганга суд томонидан эътибор берилмаганлигини, бундан ташқари “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида Асосий тушунчаларда сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюмлар киритилганлиги кўрсатиб ўтилганлигини,суд томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг **** Республикаси бошқармаси томонидан тезкор тадбир давомида “****” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дорихона кўздан кечириш давомида яроқлик муддати ўтган 35 турдаги **** та қадоқ дори воситасини **** раҳбари иштирокида аниқлаб далилий ашё сифатида олинганлигини ҳам инобатга олинмаганлигини, жавобгарнинг Қонуннинг 33-моддасига асосан лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятга эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия шартлари мунтазам равишда (яъни бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда ёки лицензия шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етган ҳоллардагина берилган лицензия амал қилиш муддатидан олдин бекор бўлади деб кўрсатилганлигинибилдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишни сўраган. Аризачи вакили суд **** апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари суд ****иш ҳужжатларида маркировкаси мавжуд эмас дори воситалари кирим қилинганлиги кўрсатилганҳолати бўйича ушбу дори воситаларнинг фактуралари қабул қилинмаганлигини, қабул қилмагунга қадар дорихона дастурига киритилмаслигини, лекин текширувдан кейин фактурасини қабул қилиб, эртасига департаментга фактура ва сертификатларни етказиб берганлигини, у пайтда улгуржи сотувчиларда маркировка бўлмаганлигини билдирди. Жавобгар вакили-адвокат суд **** ариза берувчи апелляция шикоятида **** дори воситасига боғлиқ ҳолатларникелтирганлигини, ****гибу ҳолат бир маротаба бўлганвабунда ҳам ариза берувчи ташкилотнинг айби мавжудэмаслигини, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягонанизомнинг 29-иловасида “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш 3 фаолиятини лицензиялаш паспорти”нинг 9-банди “б”-кичик бандида “дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз **** ва (ёки) реализация қилиш” деб кўрсатилган, бунда 3 дона “****” дори воситасининг мувофиқлик сертификатларисиз **** ва (ёки) реализация қилинган деб кўрсатилганлигини, ушбу дори воситаларнинг сертификатлари **** қилинганлигини, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари деб кўрсатганлигини, аслида барча дори воситаларининг маркировкалари мавжудлигини, барча дори воситаларининг ҳисоб-фактуралари **** қилинганлигини,“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида” Қонунининг 33-моддасига асосан “рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказса лицензия бекор қилинади” деб кўрсатилганлигини, мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳеч кимга зарар етказилмаганлигини, ҳеч **** ариза келиб тушмаганлигини, шу боис, қайд этилганларни эътиборга олиб,ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришнисўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қароринибекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, аризани қаноатлантиришни ва жавобгарга берилган лицензияни бекор қилишнилозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг **** тумани бўлими томонидан **** йил 11 апрелда тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тезкор-қидирув тадбири давомида жавобгарга тегишли дорихонафармацевт ёрдамчиси **** томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни **** вазирининг **** йил 29 апрель кунги “Дори воисталарини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ****”ги 10-сонли буйруғига зид равишдашифокор рецептисиз3 дона “****” дори воситасисотилганлиги ҳамдадорихона ваунингёрдамчи хўжалик хонасидаги дори воисталари кўздан кечирилганда яроқлилик муддати ўтган ва **** кирим қилинмаганжами 38 турдаги**** донадори воситалариборлиги аниқланган ва дори воситалариашёвий далил тариқасида олинган. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг тўртинчи қисмига биноан сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмагандори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ****. 4 Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 6 апрелдаги ****-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига мувофиқ, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш ****. Жавобгар томонидан ушбу талабларга риоя қилинмаган ва текшириш жараёнида жавобгарга қарашли дорихонада шифокор рецептисиз 3 дона “****” дори воситаси сотилган, дорихонада яроқлилик муддати ўтган ва жавобгар жамиятга кирим қилинмаган жами 38 турдаги **** дона дори воситалари борлиги аниқланган ва дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинган. Қонуннинг 33-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Шунингдек,Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ****”ги 80-сонқарорибилан тасдиқланганМахсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 51-бандига асосанлицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса.Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 29-иловаси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспорти ҳисобланиб, унинг 9-бандиб-кичик бандидадори воситалари ва тиббий буюмларнимувофиқлик сертификатларисиз **** ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори 5 воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини **** ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймасликбелгиланган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 6 апрелдаги ****-сонқарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”гиНизомининг5-бандидасифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм— яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм эканлиги кўрсатилган. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг тўртинчи қисмига биноан сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ****. Жавобгарнинг дорихонасидаяроқлилик муддати ўтган ва жавобгар жамиятга кирим қилинмагандори воситаларининг**** аниқланганбўлиб, ушбу ҳолатдажавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганбўлса да,биринчи инстанция судиаризачитомониданжавобгарнинглицензия талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганлиги оқибатида, қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келганлигини исботлаб бера олмаганлигини асос қилиб аризани қаноатлантиришни рад этиш **** асоссиз хулосага келган. Чунки, шифокор рецепти билан сотилиши лозим бўлган дори воситаларининг шифокор рецептисиз сотилиши ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг**** фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилишига олиб келади. Бундан ташқари, жавобгарга тегишли дорихонада ўтказилган текширувнатижаси билан тўпланган ҳужжатлар бўйичаИқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг **** тумани бўлими бошлиғининг **** йил 15 апрелдаги қарори билан жавобгар жамият раҳбари ва фармацевт ёрдамчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад қилиниб,дорихона фармацевт ёрдамчиси **** нисбатанЎзбекистонРеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг(бундан буён матнда – МЖтК деп юритилади) ****-моддаси 2қисми ва жавобгар жамият раҳбари **** нисбатан МЖтКнинг ****-моддаси 4 қ и с м и , 6 ****-моддаси 7-қисми билан маъмурий иш юритилиб, тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг****-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича **** тумани судига юборилган. Жиноят ишлари бўйича **** тумани судининг **** йил 28 апрелдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори биланжамият раҳбари **** МЖтКнинг ****-моддаси 1-қисми ва ****-моддаси 7-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деп топилиб, нга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни **** сўм маъмурий жарима жазоси, дорихона фармацевт ёрдамчиси **** МЖтКнинг ****-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деп топилган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни **** сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, мазкур қарор билан ашевий далил тариқасида олинган муддати ўтган ва **** маркировкаси мавжуд бўлмаган 38 турдаги **** дона **** сўмлик дори воситалари тегишли тартибда ўқ қилиниши ва шифокор рецептисиз сотилган 3 дона “****” дори воситаси жамият раҳбари **** қайтариб берилиши белгиланган. Жавобгар жамият раҳбари ва дорихона фармацевти Жиноят ишлари бўйича **** тумани судининг **** йил 28 апрелдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига норози бўлиб кассация тартибида шикоят берилган ҳамда **** Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 14 август кунги қарори биланбиринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан лицензия талаб ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, аризани қаноатлантиришни важавобгарга берилган лицензияни бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг(бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) ****-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга****. ИПКнинг ****-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига асосан суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъатиаризачининг апелляция шикоятини қисманқаноатлантиришни,биринчи инстанция судининг ҳал қилув 7 қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, ариза беришда тўланган **** сўм ваапелляцияшикояти билан мурожаат қилишдатўланган **** сўмпочта ****ни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгарданЎзбекистон Республикаси Олий судининг депозитигаишнинг видеоконференцалоқа режимида кўрилиши билан боғлиқ **** сўм суд ****ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****,****,****,****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: «****» давлат муассасасининг апелляция шикояти қисманқаноатлантирилсин. Берунийтуманлараро иқтисодий судининг**** йил 8 сентябрь кунги ҳал қилув қарорибекор қилинсин.Янги қарор қабул қилинсин. Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар«****» масъулияти чекланган жамиятига дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган**** йил 14 мартдаги ****-сонли лицензияси бекор қилинсин. Жавобгар«****» масъулияти чекланган жамиятидан: -«****» давлат муассасаси фойдасига **** сўм почта ****; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига **** сўм суд **** ундирилсин. Қарорга асосан ижро ****лариберилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарорга норози тараф қарор устидан **** Республикаси судига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ****. Раислик қилувчи: **** Ҳайъат аъзолари: **** ****