Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3771 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd491c35-2811-4150-9279-10e3338159bd Claim ID PDF Hash 9cc7911a5a4c2621... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 161-моддаси онуннинг 161 law
онуннинг 165-моддаси онуннинг 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
онун 154-моддаси онун 154 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
тисодий процессуал кодексининг 195-моддаси тисодий процессуал кодекси 195 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3771-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ҳақида) Ғиждувон тумани 2025 йил 30 октябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судья О.Жамилов, “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятининг кузатувга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги суд бошқарувчиси Д.Солиевнинг якуний ҳисоботини кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги ажримига асосан “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатувга доир иш юритиш бошланган. Суднинг ажрими билан Д.Солиев муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи томонидан кузатувга доир иш юритиш таомили ўтказилиб, унинг натижалари бўйича судга ҳисобот тақдим этилган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг 16 та кредиторлари аниқланиб, кредитор талаблари реестрига 17 038 396 400 сўм киритилган. 2025 йил 10 октябрда бўлиб ўтган кредиторлар йиғилишида қарздор билан келишув битими тузишга қарор қилинган. 2025 йил 10 октябрда қарздор – “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамияти ва кредиторлар номидан “Когон нефт газ энерго сервис” масъулияти чекланган жамияти ўртасида келишув битими тузилиб, унга кўра, қарздор – “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамияти 16 192 030 140 сўм кредиторлик қарзини 2026 йил 10 октябрга қадар тўлиқ қоплаб беришни ўз зиммасига олган. Суд, муваққат бошқарувчисининг кузатувга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (матнда кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 57-моддасида келишув битими тузилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши белгиланган. Қонуннинг 161-моддасида Қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли эканлиги, кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилиниши, келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилиши, келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозимлиги, бу ҳақда ажрим чиқарилиши, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни 2 тугатиш кўрсатилиши, агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқариши, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилиши белгиланган. Қонуннинг 165-моддаси биринчи қисмида келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкинлиги белгиланган. Қонуннинг 150-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар мустасно. Қонуннинг 166-моддасига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Қарздор юридик шахснинг ташқи бошқарувчиси ва тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари сайлангунига (тайинлангунига) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттиради. Келишув битими тасдиқланган кундан эътиборан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси ёхуд учинчи шахс кредиторлар олдидаги қарзни тўлашга киришади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 10 октябрда тузилган келишув битими шартига кўра, 14 нафар кредиторнинг, хусусан: - Бухоро вилоят солиқ бошқармаси 374 157 710 сўм; - “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти 30 000 сўм; - Давлат экологик экспертиза маркази 5 100 000 сўм; - ЯТТ Очилов Икром Холматович 34 800 000 сўм; - “H w ntr Bukh r ” масъулияти чекланган жамияти 112 650 000 сўм; - “G S m nit r nd nsulting” масъулияти чекланган жамияти 26 370 240 сўм; - “Ўзбектелеком” АК 705 270 сўм; - Ахмедова Дилноза Тахировна 1 000 000 сўм; - Бухоро шаҳар ЭТК 15 102 990 сўм; - “Когон нефтгаз энерго сервис” масъулияти чекланган жамияти 16 192 030 140 сўм; - “ rf t di m nd nstru ti n” масъулияти чекланган жамияти 50 000 000 сўм; - “ inv st k lin” масъулияти чекланган жамияти 210 000 000 сўм; 3 - “Чинор мебель” МЧЖ 3 000 000 сўм. Жами 17 038 396 360 сўм кредитор қарздорликни 2026 йил 10 октябрга қадар тўлашни ўз зиммасига олган. Мазкур ҳолатда, тақдим этилган келишув битими қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги ҳамда учинчи шаҳсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, суд уни тасдиқлашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 57, 150, 161, 165 ва 166-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Қарздор “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамияти ҳамда кредиторлар номидан “Когон нефтгаз энерго сервис” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10 октябрда тузилган келишув битими қарздор – “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятининг 14 нафар кредиторлар, хусусан: - Бухоро вилоят солиқ бошқармаси 374 157 710 сўм; - “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти 30 000 сўм; - Давлат экологик экспертиза маркази 5 100 000 сўм; - ЯТТ Очилов Икром Холматович 34 800 000 сўм; - “H w ntr Bukh r ” масъулияти чекланган жамияти 112 650 000 сўм; - “G S m nit r nd nsulting” масъулияти чекланган жамияти 26 370 240 сўм; - “Ўзбектелеком” АК 705 270 сўм; - Ахмедова Дилноза Тахировна 1 000 000 сўм; - Бухоро шаҳар ЭТК 15 102 990 сўм; - “Когон нефтгаз энерго сервис” масъулияти чекланган жамияти 16 192 030 140 сўм; - “ rf t di m nd nstru ti n” масъулияти чекланган жамияти 50 000 000 сўм; - “ inv st k lin” масъулияти чекланган жамияти 210 000 000 сўм; - “Чинор мебель” МЧЖ 3 000 000 сўм. Жами 17 038 396 360 сўм кредитор қарздорликни 2026 йил 10 октябрга қадар тўлиқ тўлаб бериши шарти билан тасдиқлансин. “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги бўйича иш юритиш тугатилсин. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисида иш қўзғатиш ва кузатувга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрими бажарилмаслиги белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси: - қарздорнинг бошқарув органига бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар ҳамда муҳр ва штампларни топширсин; - “Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органи рўйхатдан ўтказувчи орган, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Шофиркон туман бўлими ва бошқа манфаатдор 4 шахсларни“Шофиркон супер авто” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) бўйича иш юритиш тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилсин. Судья О.Жамилов 5