Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7622 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый B rq r r-H qiq t
Source ID ee7b6e88-ee79-429f-8969-40686097a338 Claim ID PDF Hash 6a5bea5c44403aec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 469-моддаси ФКнинг 469 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7622-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 30 октябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ў.Жалматов (09.01.2025 йилдаги 69-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “B rq r r-H qiq t” f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “B rq r r-H qiq t” f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 11.474.008 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 11.474.008 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 118, 128, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “B rq r r-H qiq t” f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ фойдасига 11.474.008 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев