← Назад
Решение #2856949 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| нинг | 36 | — | law | |
| судлар Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| илиш масаласи Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 148 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7365-сонли иш
Шеробод тумани
АЖРИМ
2025 йил 30 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлардан
Шеробод туман прокурорининг ёрдамчиси ***, даъвогар вакиллари
***(15.03.2025
йилдаги
01-09/70-сонли
ишончнома,
26.11.2024 йилдаги 317-8-109-Q/24-сонли буйруқ ва паспорт асосида) ва
***(23.10.2025 йил 01-09/260-сонли ишончнома ва қарор асосида), жавобгар
вакили ***(23.10.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома ва паспорт асосида) ва
адвокати ***(30.10.2025 йилдаги 21-сонли ордер асосида), Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси Ангор тумани
бўлими бошлиғи ***(28.10.2024 йилги 195-шт-сонли буйруқ, ***79-сонли
фуқаролик паспорти асосида)ларнинг иштирокида, учинчи шахслар Давлат
кадастлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси, Кадастр агентлигининг
Ангор туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ангор туман Фермерлар кенгаши, Ангор туман
солиқ инспекцияси ва Ангор туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари
иштирокисиз, даъвогар Ангор тумани ҳокимлигининг жавобгар “***” фермер
хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 06.06.2021 йилда тузилган “Фермер
хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги
151-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ангор тумани ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида 06.06.2021 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 151-сонли
шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб қўйишни сўраган.
Суднинг 16.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1902-2502/7365-сонли
иқтисодий иш бўйича Давлат кадастлар палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармаси, Кадастр агентлигининг Ангор туман бўлими, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ангор туман
Фермерлар кенгаши, Ангор туман солиқ инспекцияси ва Ангор туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар Давлат кадастлар палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармаси, Кадастр агентлигининг Ангор туман бўлими, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ангор туман
Фермерлар кенгаши, Ангор туман солиқ инспекцияси ва Ангор туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими вакиллари узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганлиги
сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ***ўз тушунтиришида,
даъво аризасини қўллаб қувватлаб, жавобгарга ажратилган ер майдонида
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти
Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш
натижаси бўйича туман ҳокимлигига киритилган тақдимномасига кўра жавобгар
ўзига
ажратилган
388-дала
контуридаги
5 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланилгани аниқлангани, бироқ ҳолатни
шахсан ўзлари бориб кўрмаганлигини, бундан ташқари жавобгарнинг солиқ
тўловларидан ҳам қарздорлиги мавжудлиги сабабли ер ижара шартномасини
тўлиқ бекор қилиш талаби билдирилганини, жавобгарга таклиф хатлари
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу таклиф хатлари оқибатсиз
қолдирилганини билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ҳамда
ер ижара шартномасининг 388-дала контуридаги 5 гектар ер майдонига оид
қисмини бекор қилишни ва мазкур ер майдонини олиб қўйишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили С.Тиловқобилов, даъво
талабини тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам фермер хўжалиги ер майдонида
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти
Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилгани, ўрганишда
фермер хўжалигига тегишли 388-дала контуридаги 5 гектар ер майдонидан
самарасиз фойдаланган деб далолатнома тузилгани, бироқ ўзининг 388-дала
контурида ер майдони мавжуд эмаслиги, Тақдимномада хато кўрсатилгани,
ушбу ер майдони 387-контурда жойлашгани ва мазкур ер майдонидан самарасиз
эмас, балки 2000 дона янги боғ кўчатлар экиб фойдаланиб келгани, ер
майдонининг 1,5 га қисмига ҳеч нарса экилмагани, сабаби келгусида қўшимча
кўчатлар экиш учун тайёрлаб қўйилгани, даъвогар томонидан ўзига берилган
таклиф хатини ҳам олмаганини, даъво талаби асоссиз эканлигини, ҳозирги кунда
солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъво аризасини рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ангор туман ҳокимлиги вакили, туман
Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ***ўз тушунтиришида, жавобгар “***”
фермер хўжалиги Ангор туман ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги Қ-665-сонли
қарорига асосан кўп тармоқли фермер хўжалиги сифатида ташкил этилгани,
фермер хўжалиги томонидан ҳозирги кунда боғдорчилик ташкил этилган
бўлсада, бироқ 387-контурдаги 5 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланиб
келаётгани сабабли бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сурхондарё вилояти Ангор тумани бўлими бошлиғи ***ўз тушунтиришида,
Ангор
туман
ҳокимлиги мурожаатига асосан жавобгарга ижарага
ажратилган ер майдонида ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганиш натижасига кўра
жавобгарнинг 388-дала контуридаги 5 гектар ер майдони самарасиз
фойдаланаётгани аниқланиб, Ангор тумани ҳокими номига 22.04.2025 йилда 014/62-сонли тақдимнома киритилгани ва унда 388-дала контуридаги самарасиз
фойдаланилган 5 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва ер ижара шартномасини
бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза киритиш сўралган бўлсада, бироқ ушбу
ер майдони аслида 387-сонли контурда жойлашганини, жавобгарнинг 388-сонли
контурда ер майдони мавжуд эмаслигини, Тақдимномада хато кўрсатилиб
кетганини, бундан ташқари ўрганиш давомида аслида жавобгарнинг 1,5 гектар
ер майдонида бирон-бир кўчатлар экилмагани, яъни самарасиз фойдалангани
аниқланганини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Ангор туман солиқ инспекцияси
вакили ўз тушунтиришида, жавобгар “***” фермер хўжалиги Ангор туман солиқ
инспекциясида рўйхатдан ўтганлигини, у солиқ олдидаги 6 073 402 сўм
қарздорлигидан 3 200 000 сўмини тўлаганлигини ҳамда унинг ҳозирги кунда
солиқ қарздорлигидан қолган 2 873 402 сўм қарздорликни ҳам ундириш
чоралари кўрилаётганини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Ангор туман Фермерлар кенгаши
вакили Н.Пайгамов ўз тушунтиришида, жавобгар Кенгаш олдидаги аъзолик
бадалини тўламасдан келганини, унинг ҳозирги кунда аъзолик бадалидан
2 150 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Кадастр агентлиги Сурхондарё
вилоят бошқармаси Ангор туман бўлими вакили Э.Бобохонов ўз
тушунтиришида, жавобгар “***” фермер хўжалигига ажратилган ер майдони
тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ва бу ҳақида реестрдан
кўчирма берилгани, ўзлари томонидан жавобгарга нисбатан бирон-бир
текшириш ўтказилмагани ва жавобгарга нисбатан бирон-бир мурожаат келиб
тушмаганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, прокурор ёрдамчисининг даъво
аризани қисман қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция
мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал
қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар
кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, Ангор туман
ҳокимининг “***” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигига қўшимча ер
майдони ажратиш тўғрисидаги 2019 йил 8 февралдаги Қ-665-сонли қарори билан
“***” фермер хўжалигига туман захирасидаги “Ш.Рашидов” массиви қишлоқ
хўжалиги харитасининг 386,387-контурларидан қўшимча жами 5,8 гектар,
шундан 2,8 гектар боғзор ер, 2,8 гектар узумзор, 0,1 гектар ариқ ва зовур ер, 0,1
гектар йўл ости ерлари боғдорчилик йўналишида узоқ муддатга ижарага ажратиб
берилиб, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 386,387,377,381контурларидан
жами
13,0 гектар, шундан 9,5 гектар боғзор ер, 2,8 гектар узумзор ер, 0,6 гектар ариқ
ва зовур, 0,1 гектар йўл ости ерларни ташкил этиши қайд этилган.
Шунга кўра, даъвогар Ангор туман ҳокимлиги билан жавобгар “***”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 6 июнь куни “Фермер хўжалиги томонидан
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” ҳақидаги 151-сонли шартнома
тузилган.
Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Ангор туман бўлими
томонидан тарафлар ўртасида тузилган 151-сонли ижара шартномаси асосида
жавобгар “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган жами 13,0 га ер майдони
ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан 07.07.2021 йилда R- NG 00199529сон реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилиб, 19:01:000180004-сонли кадастр
рақами берилган.
Ангор туман ҳокимининг 21.04.2025 йилдаги 01-05/2870-сонли алоқа
хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё
вилояти Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан жавобгар “***” фермер
хўжалиги фаолиятида ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолати
ўрганилган.
Ўрганиш натижасида, жавобгар “***” фермер хўжалигига 2019 йил 8
февралда жами 13 гектар ер майдони узоқ йил муддатга боғдорчилик ташкил
этиш учун ажратиб берилганлиги, ҳозирги кунда фермер хўжалиги раҳбари
томонидан
ўзига
бириктирилган
1,5
гектар
ер
майдонга
1 (бир) дона ҳам мевали кўчатлар экмасдан, ердан хўжасизларча мақсадсиз
фойдаланиб келаётганлиги, шунингдек “***” фермер хўжалигига қарашли дала
майдонлари четларига асосий экинларга таъсир қилмаган ҳолда мақбул қишлоқ
хўжалиги экинлари ва мевали ҳамда манзарали кўчатлари экмасдан
фойдаланиб келаётганлиги, бундан ташқари 2025 йил март ойида жавобгарга
тегишли бўлган 386,387-дала контурларига тўлиқ мевали кўчатлар экмасдан
2000 дона мевали кўчатлари экилганлиги, шунингдек туман қишлоқ хўжалиги
бўлимидан олинган маълумотга кўра фермер хўжалигига қарашли бўлган
386,387-дала контурларидаги 5,8 гектар ер майдонига 1 (бир) дона ҳам мевали
кўчатлари экмасдан ер майдонидан хўжасизларча фойдаланиб, яйлов сифатида
фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Сурхондарё вилояти Ангор тумани бўлими бошлиғи
***томонидан
Ангор
туман
ҳокими
номига
22.04.2025
йилда
01-4/62-сонли тақдимнома киритилиб, унда “***” фермер хўжалигига
ажратилган қишлоқ хўжалик харитасининг 388-дала контуридаги самарасиз
фойдаланилган 5,0 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва Ангор туман ҳокимлиги
ва “***” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 6 июнда тузилган “Фермер
хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” ҳақидаги
151-сонли шартномасини бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритиш
чораларини кўриш сўралган.
Шунга кўра, даъвогар Ангор тумани ҳокимлиги томонидан жавобгарга
2025 йил 28 апрель кунида 01-09/137-сонли таклиф хати юборилиб, унда
тарафлар ўртасида 2021 йил 6 июнда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” ҳақидаги 151-сонли шартномасини
ихтиёрий бекор қилиш ҳамда ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига
қайтариш таклифи билдирилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан мазкур
таклиф хати оқибатсиз қолдирилиб, тарафлар ўртасида тузилган мазкур ижара
шартномасини ихтиёрий бекор қилиш чоралари кўрилмаган.
Шу сабабли, даъвогар Ангор туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар
ўртасида 06.06.2021 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 151-сонли
шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб қўйишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда “Ер кодекси”
деб юритилади)нинг 36-моддаси биринчи қисми 6-7-бандларига кўра, бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки
муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ
фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бекор
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь
кунидаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарори
(бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 24-банди биринчи
қисмида, судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6-11-бандларида назарда тутилган
ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи
Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер
эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин
туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган
тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган
ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига
биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга олишлари лозим, деб
тушунтириш берилган.
Пленум қарорининг 26-бандида, судлар фермер хўжаликлари билан ер
участкаси ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда
Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган
“Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозим,
деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 14-бандига кўра, фермер
томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг
чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер
ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги
ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ
хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат
кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало,
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича
тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч
йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга
келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек
тайёрлов ташкилотлари томонидан;
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан
юритилиши — қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга
бериш учун асос ҳисобланади.
Низомнинг
15-22- бандларига кўра, аниқланган ҳолатлар
юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари
ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади,
далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар
(ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган
тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний
шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан
бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади.
Далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар
(ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома,
шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар)
ҳокимига юборадилар.
Туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва
материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашига юборади.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки
кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб
чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш
учун Комиссияга юборилади.
Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки)
асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг
14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш
тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар
(ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни
қайтаради.
Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда,
Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни
таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор
қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса
тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун
халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия
томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул
қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан
биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.
Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини
мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонунчиликда белгиланган
тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда
материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер
участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига
таклиф киритади.
Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари
томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими,
қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг
қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур
ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий
судга даъво аризасини юборади.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан Низомда белгиланган тартибга риоя
қилинмаган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган кўринади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг
Сурхондарё вилояти Ангор тумани бўлими томонидан даъвогар номига
киритилган 22.04.2025 йилдаги 01-4/62-сонли тақдимномада жавобгар ўзига
тегишли 388-дала контуридаги 5,0 гектар ер майдонидан самарасиз
фойдаланганлиги аниқланганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ даъвогар иш
ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, асоссиз равишда жавобгарга тегишли барча ер
майдони учун тузилган ер ижара шартномасини тўлиқ бекор қилиш ҳамда
мазкур ер майдонларини олиб қўйиш тўғрисида судга асоссиз даъво аризаси
билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарнинг
388-дала контурида ер майдони аслида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳолатига
ҳам аниқлик киритилмаган.
Даъвогар вакили томонидан даъво аризасида ҳамда суд мажлисида
жавобгар томонидан барча ер майдонидан ёки Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Сурхондарё вилояти Ангор тумани бўлими томонидан
даъвогарга киритилган Тақдимномасида қайд этилган 387-дала контуридаги
5,0 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланганлиги ҳолати бўйича Низомда
белгиланган тартибда расмийлаштирилган, даъво талабларини асословчи мақбул
далиларни судга тақдим этолмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Даъвогар томонидан суд муҳокамасида Ангор тумани Фермерлар
кенгашининг 12.08.2025 йилдаги хулосаси тақдим этилган бўлиб, унда жавобгар
Кенгаш аъзолик бадалини доимий равишда тўламасдан келгани, бундан ташқари
ўзига ажратилган ер майдонидан оқилона ва мақсадли фойдаланмаганлиги
сабабли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгарга
тегишли барча ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олишга асос
бўлиши ҳақида хулоса қилинган бўлсада, бироқ ушбу хулоса Низом талабларига
зид равишда даъвогар томонидан жавобгарга ер ижара шартномасини бекор
қилиш тўғрисида даъвогар томонидан Таклиф хати юборилганидан сўнг орадан
қарийб 4 (тўрт) ойдан ошиқ вақт ўтиб берилганлигини инобатга олиб, суд ушбу
хулосани номақбул далил деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси Олий мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари
фаолиятини ўрганиш марказининг 06.01.2025 йилдаги 22-22/33-сонли алоқа хати
тақдим этилган бўлиб, унда Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
халқ
депутатлари
вилоятлар
ва
Тошкент
шаҳар
Кенгашларига
2024 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган даврда халқ депутатлари туман (шаҳар)
Кенгашларига ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги
ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан ажратилган, шу сабабларга кўра ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган
ҳолда амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб, ўз сессияларида ушбу
ер участкалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчи ўртасида
ер ижараси шартномасини тузиш (ижара шартномасига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш) тўғрисида ер участкасини захирага қайтариш чораларини
кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати берилганлиги, бироқ мазкур
ваколатнинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан ушбу
йўналишга доир масалалар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари
сессиялари кун тартибига киритилмаслиги зарурлиги маълум қилинган.
Бироқ, амалдаги Низомга кўра, бу турдаги масалалар халқ депутатлари
туман Кенгашининг энг яқиндаги сессиясида кўриб чиқилиши ва тегишли қарор
қабул қилиниши белгиланган. Мазкур норма ҳозирги кунда ҳам амалда бўлиб,
бекор қилинмаган ёки ўз кучини йўқотмаган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг низоли масалани халқ депутатлари туман
Кенгашининг сессиясига киритилмагани важи билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра,
шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин.
Шу боис, даъвогарнинг жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан
тарафлар ўртасида 06.06.2021 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 151-сонли
шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги
даъво аризасини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
ИПК 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК
148-моддаси
иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян
тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби
белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар
ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини
кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар
иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун
қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган
ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг
натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига
юклатишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
Давлат божи ставкаларининг 2-банди “б” кичик бандига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Пленум қарорининг 24-банди учинчи қисмида, агар судга ер участкасига
бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби
билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки талаб
алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши лозим, деб тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ҳамда суд
харажатларини тақсимлашда даъвогар томонидан ер ижара шартномасини бекор
қилиш талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида иккита номулкий
талаб билдирилганини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
382,384-моддалари, Ер кодексининг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан
тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни
тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низоми 14-21-бандлари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68,107,118,127,128,170,148,195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Ангор туман ҳокимлиги томонидан олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Ангор туман ҳокимлиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддат ичида Шеробод туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши, мазкур муддатда
апелляция шикояти берилмаган тақдирда ажрим қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши, прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров