← Назад
Решение #2857001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 469 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7621-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ў.Жалматов
(09.01.2025 йилдаги 69-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “Must ng Tul ri”
m s’uli ti h kl ng n j mi tiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Must ng Tul ri” m s’uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 13.956.367 сўм асосий қарз ва
6.391.979 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан Иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома
шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан,
даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома
шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси
бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 13.956.367 сўм асосий қарз ва 6.391.979 сўм
пеня қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилинган.
ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз
тасдиғини топди.
Шунингдек, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартлари бузилиб, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов
кечиктирилганлиги сабабли 6.391.979 сўм пеня ҳисобланиб ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 326-моддасини иккинчи қисмида, суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Бироқ,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
Қоидаларини Тасдиқлаш Тўғрисида”ги 319-сон қарори 1-иловасидаги “Электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 12-боби “Электр энергияси учун
ҳисоб-китоб қилиш тартиби”нинг 1-§-даги “Электр энергияси учун ҳисоб-китоб
қилишнинг умумий қоидалари” 95-бандида истеъмолчиларнинг (маиший
истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач,
қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун
тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган
тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Қоидабузарлик далолатномасига асосан ҳисобланган ҳисобга олинмаган
электр энергияси миқдори бўйича ўзаро низо истеъмолчи билан суд тартибида
кўрилганда суд ҳужжатларига асосан пеня истеъмолчи ёки таъминотчи корхона
фойдасига қайта ҳисобланади.
Истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия
компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган
электр энергияси қайта ҳисоб-китоби, қувват коэффициенти қийматининг
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига
нисбатан пасайтирилгани учун ҳисобланган маблағ ва пеня бўйича қарзи
бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни
қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида
ҳисобга олинмаслиги белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 118, 128, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Must ng Tul ri” m s’uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ фойдасига 13.956.367 сўм асосий
қарз, 6.391.979 сўм пеня қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев