Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/8879 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b70a879c-1bfe-48a7-8dc1-ea632c9c758d Claim ID PDF Hash 522da0494f09be37... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тида амалга оширмаганлик учун ФК 327-моддаси тида амалга оширмаганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8879-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 30 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, ***нинг котиблигида, даъвогар Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогарнинг вакили *** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 26.824.427,65 сўм асосий қарз ва 1.244.653 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг хам жавобгар томонидан қарздорлик суммаси тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудида “5 қаватдан юқори 9 қаватли, 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари ва юқори қаватларида 68 хонадонли турар жой” биноси объекти қурилишини амалга ошириш учун Давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга қурилишмонтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш ҳақида 2025 йил 23 май куни 194116671-сонли ариза билан мурожаат қилган. Мазкур объект белгиланган тартибда ҳудудий инспекция томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ-4586-сон Қарорининг 8-бандига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматидан жами 26.824.427,65 сўм ажратма ҳисобланган, бироқ жавобгар томонидан мазкур ажратма бўйича қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогар жавобгарга мазкур ажратма бўйича қарздорликни тўлаш ҳақида 2025 йил 30 июндаги 4073-сонли талабнома юборилган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдида қурилиш объектлари рўйхатга олинганлиги давлат қурилиш назорати амалга оширилганлиги бўйича ҳисобланган 26.824.427,65 сўм қарзи иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъво аризасида шунингдек, жавобгардан қарздорлик ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ФК 327-моддасига кўра ҳисобланган 1.244.653 сўм банк фоизи ундириш сўралган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмида кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Банк фоизи миқдори даъвогар томонидан тўғри ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, тўланиши лозим бўлган банк фоизи кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб, даъвогарнинг 1.244.653 сўм банк фоизи ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 561.382 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ рoр қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 26.824.427,65 сўм асосий қарз, 1.244.653 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 561.382 давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***