Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4523 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 206fcff1-9d35-485f-9f63-f16576d0b5b3 Claim ID PDF Hash 1102aa5ef89c5f65... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 1852-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1852 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
процессуал кодекси 73-моддаси процессуал кодекси 73 code_article
аролик кодекси 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
аролик кодекси 989-моддаси аролик кодекси 989 code_article
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4523-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 30 октябр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади) даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик жамиятининг жавобгар – “Aziz n F z B r k s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 382364000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Aziz n F z B r k s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 382364000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгарга тегишли бўлган иссиқхонага газ етказиб бериш 2021 йил апрел ойида газ тармоғидан ажратилган ҳолда тўхтатилганлигини, ўшанда жавобгарнинг қарздорлиги 233000000 сўмни ташкил қилган бўлганлигини, жавобгар қарздорликни бартараф қилмасдан 2022-2023 йилларда газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан фойдаланганлигини ва натижада 685864000 сўм миқдорида зарар ҳисобланганлигини, жавобгар раҳбари Жўраев Жамил Жамшид ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 1852-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топилганлигини, жиноят оқибатида етказилган 685864000 сўм зарар “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ фойдасига ундирилиши белгиланганлигини, зарарнинг судгача қопланган қисми инобатга олиниб, 1-2013-2201/83-сонли жиноят иши бўйича айбдор Жўраев Жамил Жамшид ўғлидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ фойдасига 544364000 сўм ундирилиши белгиланганлигини ва ижро варақаси МИБ Ромитан туман бўлимига юборилганлигини, мажбурий ижро жараёнида корхона раҳбари томонидан 162000000 сўм тўловлар ундирилганлигини, 2022 йил 03 августда ижро варақаси Қонуннинг 40-моддаси 3-бандига асосан тамомланганлиггини, тўланмай қолган зарар 382364000 сўмни ташкил қилишини, етказилган зарар жиноят судининг ҳукми билан ўз тасдиғини топишини, даъвони қаноатлантириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини ддаъвогардан ундириб, почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ва “Aziz n F z B r k s rvis” масъулияти чекланган жамияти ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш” ҳақида шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар ёки “етказиб берувчи” газ тармоғи орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртмаси бўйича табиий газ етказиб бериши, “Истеъмолчи” эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиб олиш ва унинг учун тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасидаги келишувнинг 1.4-бандига асосан табиий газ етказиб берган. Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2022 йил 06 июлдаги ҳукми билан 1-2013-2201/83-сонли жиноят иши бўйича “Aziz n F z B r k s rvis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Ж.Жўраевнинг 2021 йил 06 ноябрдан 2022 йил 03 мартга қадар ўзига тегишли бўлган иссиқхонаси учун табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши оқибаттида “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ манфаатларига 685864000 сўм зарар етказганлиги, етказилган зарарнинг 118000000 сўм қисми қоплаб берганлиги аниқланиб, жамият раҳбари Ж.Ж.Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖК 1852-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукми билан жамият раҳбари Ж.Ж.Жўраевдан жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қопланмай қолган 567864000 сўм қисми “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ фойдасига ундирилган. Ҳукм қонуний кучга киргач, 2022 йил 01 августда етказилган зарарнинг 544364000 сўм қисмини ундириш учун ижро варақаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Демак, жамият томонидан даъвогарга етказзилган зарар миқдори жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 989-моддаси биринчи қисмида юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплаши белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 1-2013-2201/83-сонли жиноят иши бўйича 2022 йил 01 августдаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлимининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори билан “Суд ҳҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган ва шу муносабат билан ижро иши юритиш тамомланган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилади. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси тўртинчи қисмида ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Суд даъвогарнинг етказилган 382364000 сўм миқдоридаги зарарни жавобгар “Aziz n F z B r k s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш тўғрисидаги таллабини муҳокама қилиб, ушбу зарар суммаси жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг ҳукмида кўрсатилгган зарарнинг таркибига кириши, мазкур зарар суднинг ҳукми билан жамият раҳбаридан ундирилганлиги, суднинг ҳукми қонуний кучда эканлиги, қайтарилган ижро варақасини ундирувчи такроран янгидан ижрога тақдим этиши мумкинлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад ээтишни, давлат божини даъвогардан ундиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468, 477, 478, 985, 989моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73, 118, 176179, 180- моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 7647280 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланнган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин давлат божини унндириш учун ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция (кассация) тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров