Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2510/5020 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение N w-Agr -G rd n Ответчик / Подсудимый Uzm g -Str
Source ID 477e472a-5925-4e80-8be9-c1e3a866ec2d Claim ID PDF Hash 3deb772bb46f8c5e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
Ушбу Кодекснинг 666-моддаси Ушбу Кодекс 666 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2510/5020 иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 30 октябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар "N w-Agr -G rd n" МЧЖнинг жавобгар "Uzm g -Str " МЧЖга нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Хуррамов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "N w-Agr -G rd n" МЧЖ (кейинги ўринда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Uzm g -Str " МЧЖ (кейинги ўринда - жавобгар)дан 155 800 000 қарздорликни ундиришни сўраган. 2025 йил 6 майдаги Қарши туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. 2025 йил 11 сентябрдаги Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати қарори билан ажрим бекор қилиниб, Қарши туманларо иқтисодий судига юборилган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво талабини 155 800 000 сўм асоссиз орттилган бойлик деб ўқишни ҳамда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар тугатиш бошқарувчиси илтимоснома тақдим этиб, жавобгар соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилганлигини таъкидлаб, судни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби миқдорини камайтиришини ва даъвонинг предметини ўзгартиришини қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг қарздорлик ундириш талабини асоссиз орттирилган бойликни ундириш деб ўзгартиришини асосли деб ҳисоблаб, уни қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда №1/ксонли пудрат шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра “пудратчи”-жавобгар, "буюртмачи"даъвогарга лойихада кўзда тутилган шартларда объектини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини, "буюртмачи" эса “пудратчи”га объектни фойдаланишга топшириш учун зарур шароитларни яратиш, жумладан ерни, доимий электр энергияни, сув ва сув ҳавзасини тайёрлаш ва монтаж ишлари учун ёрдамчи ишчи билан таъминлаш ҳамда бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 3-бандида мазкур шартнома бўйича “Объект”нинг умумий қиймати ушбу объектга ажратилган қийматлари асосида ҳисоблаб чиқилган тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда 412 366 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар жавобгарга жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 412 366 000 сўм маблағни ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 31 майда тасдиқланган ҳисоб-фактурада даъвогар томонидан 412 366 000 сўмлик ўтказиб берилганлиги қайд этилган. 2025 йил 03 февралда ўтказилган назорат ўлчовида сифатсиз бажарилган, ўрнатилмаган ва ишлатилмаган материаллар 155 800 000 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан берилган ўтказилган маблағларига нисбатан ишларнинг кам бажарилганлиги ўз тасдиғини топди. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан "Uzm g -Str " МЧЖ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган. Суд тугатиш бошқарувчиси этиб, Ахмедов Мир Аброр Анвар ўғли тайинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 141-моддасига кўра пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно эканлиги қайд этилган. ФК 1023-моддасига мувофиқ, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. ФК 1024-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва тегишли муносабатларнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ҳақиқий бўлмаган битим бўйича бажарилган нарсани қайтариш тўғрисидаги; мулкдор томонидан мол-мулкни бировнинг қонунга хилоф тарздаги эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги; мажбуриятидаги бир тарафнинг бошқа тарафга ана шу мажбуриятлар муносабати билан қайтариш тўғрисидаги; зарарни, шу жумладан бойлик орттирган шахснинг инсофсизлик билан қилган хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларга нисбатан қўлланилиши лозимлиги қайд этилган. Шунга кўра суд, асоссиз орттирилган бойликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 155 800 000 сўм асоссиз орттирилган бойликни, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 116 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконферецалоқа учун суд харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 328,333, 631, 634, 1023-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Uzm g -Str " МЧЖдан даъвогар "N w-Agr -G rd n" МЧЖ фойдасига 155 800 000 сўм асоссиз орттирилган бойлик, 41 200 сўм почта харажати; республика бюджетига 3 116 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконферецалоқа учун суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов