← Назад
Решение #2857127 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 539 | — | law | |
| Судларнинг эътибори ФК | 539 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| Бунда ФК | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| иймати ФК | 356 | — | law | |
| ФК | 356 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8517-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
***нинг прокурорлигида, даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “***” якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан
249.588.567 сўм ижара ҳақи, 92.351.116 сўм пеня, 254.320.930 сўм мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақ, жами 527.857.052 сўмни ундириш ҳамда 2022 йил
14 июлдаги "Объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси"га асосан
топширилган Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчаси 11-уй манзилида жойлашган
Бухоро давлат университети балансидаги 866 кв.метрли ижара объектини
балансда сақловчига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома
асосида), жавобгар вакили *** (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***” якка тартибдаги тадбиркор ( бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан 249.588.567 сўм ижара ҳақи, 92.351.116 сўм пеня,
185.917.369 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ, жами 527.857.052 сўмни
ундиришни ҳамда 2022 йил 14 июлдаги "Объектни топшириш қабул қилиш
далолатномаси"га асосан топширилган Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчаси 11-уй
манзилида жойлашган Бухоро давлат университети балансидаги 866
кв.метрли ижара объектини балансда сақловчига қайтариш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Даъвогар судга қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, 2025 йил 1
январдан 20 октябрь кунига қадар давлат мулкидан фойдаланганлик учун ҳақ
254.320.930 сўмни ташкил қилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини
кўпайтириш тўғрисидаги аризани иш юритувга қабул қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабларини кўпайтириши
иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро
давлат университети ҳамда Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ҳамда қўшимча
аризани қувватлаб, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим оқибатларини
қўллаган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига
нисбатан қисман эътироз билдириб, низоли объектда тадбиркор томонидан
яхшиланиш ишлари олиб борилганлигини, ушбу пудрат ишларига балансда
сақловчининг ёзма розилиги олинганлигини, ваколатли ташкилот томонидан
ижобий хулоса тақдим қилинганлигини, шартнома шартига мувофиқ,
балансда сақловчига тушадиган пул маблағлари қисмидан ушбу
яхшиланишлар қиймати чегирилиши лозимлигини, бироқ, даъвогар ушбу
ҳолатларни инобатга олмасдан ижара ҳақи ва фойдаланганлик ҳақини
ундириш тўғрисида асоссиз даъво киритганлигини, шунингдек, даъвогар
томонидан ижара тўловлари учун ихтиёрий равишда тўланган ижара
тўловларининг 45.190.000 сўмлик қисми ўзбошимчалик билан пеня тўловига
ечиб олганлигини, бунинг натижасида қарздорлик суммаси кўпайганлигини,
ҳозирда тадбиркор мазкур бинодан фойдалана олмаётганлигини, бироқ
келгусида бинодан унумли фойдаланиш мақсади борлигини билдириб,
тадбиркорнинг фаолиятига енгилликлар беришни ва даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Прокурор ўтган суд муҳокамаларида даъвони қаноатлантириш ҳақида
фикр билдирган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган учинчи шахслар вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
оқибатларини қўллашни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 14 июль куни давлат кўчмас мулкини ижарага бериш тўғрисида
005990/123-22-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан
даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 14 июлдаги "Объектни топшириш
қабул қилиш далолатномаси"га асосан топширилган Бухоро шаҳар М.Иқбол
кўчаси 11-уй манзилида жойлашган Бухоро давлат университети балансидаги
ижара объектининг 866 кв.метр қисми ижарага берилган. Ушбу шартномага
2024 йил 25 мартда қўшимча келишув шартномаси тузилиб, шартнома
муддати ян бир йилга узайтирилган.
Қўшимча шартноманинг 2.3-бандига кўра, бир йилдан кам бўлмаган
муддатга тузилган шартнома ҳамда қўшимча келишув 5 иш кунида давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган
2
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
46-бандига кўра, кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага
берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги шартнома 2022 йил 21 январда
тузилиб, амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача этиб белгиланган,
қўшимча келишув шартномалари билан шартноманинг амал қилиш муддати
узайтириб келинган.
Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2025 йил
29 октябрдаги 01-10-7360-сонли маълумот хатидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида тузилган 2022 йил 14 июлдаги 005990/123-22-сонли ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг "Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ
муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган
ҳолларда эса муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан
келиб чиқиб, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда
шартномани талаб қилиб олишлари керак.
Судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва
иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади.
Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби ва муддатлари қонунчилик билан тартибга солинади.
Кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган
битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади.
Шартнома ишда иштирок этувчи шахслар томонидан давлат
рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли мазкур битим
ҳақиқий эмас деб топилиши ёки топилмаслигидан қатъий назар ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Пленум қарорининг 10-бандига мувофиқ, ижара шартномаси ҳақиқий
эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар
қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган
ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган
нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик
қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати
ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб
аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган
ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ
аниқланиши тушунтирилган.
3
ФК 356-моддасининг иккинчи қисми талабларига кўра, Қонунда
назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари
белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар,
ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади.
Даъвогар томонидан шартноманинг 7.1-бандига асосан 2024 йил учун
249.588.567 сўм ижара ҳақи, 2025 йил 1 январдан 20 октябрь кунига қадар
Бухоро вилоят ҳокимининг қарорига асосан белгиланган ставкалар бўйича
254.320.930 сўм давлат мулкидан фойдаланганлик ҳақи ҳисобланган.
Низомнинг 34-бандига биноан Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг
энг кам ставкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли
коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача тасдиқланади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгарга низоли объектни балансда
сақловчига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 14 июлда расмийлаштирилган Объектни
топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан балансда сақловчи –
Бухоро давлат университети томонидан жавобгарга Бухоро шаҳар М.Иқбол
кўчаси 11-уй манзилида жойлашган балансидаги 866 кв.метрдан иборат
ижара объекти ижарага топширилган.
ФК 114-моддасинингиккинчи қисмига мувофиқ, битим ҳақиқий
бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма
нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган
нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат
билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим
ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса,
унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Низомнинг 63-бандига кўра, ижара шартномасига мувофиқ балансда
сақловчи ижарага берувчи орқали давлат мулкини (барча буюмлар ва
тааллуқли бўлган техник ҳужжатлари билан бирга) шартнома шартларига
мувофиқ ижарага олувчига белгиланган муддат ва тартибда топшириши,
ижарага олувчи эса ижара муддати тугаган ёки ижара шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган ёхуд суд қарори билан ҳақиқий эмас деб
топилганда, балансда сақловчига беш кун ичида шартнома тузилган санадаги
ҳолатда қайтариб топшириши шарт.
Суд юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим оқибатларини қўллаган ҳолда, топширилган объектни
қайтариш мажбурияти жавобгар зиммасида эканлигини инобатга олган
ҳолда, даъвогарнинг ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 184-моддаси талабларига биноан пул маблағларини ундириш
ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни
амалга
ошириш
мажбуриятини
юклатиш
тўғрисидаги
талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши
4
шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва
муддатини кўрсатади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим оқибатларини қўллаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига жами 458.719.497 сўм фойдаланганлик
ҳақини
(249.588.567-45.190.000=204.398.567+254.320.930)
ундиришни,
2022 йил 14 июлдаги "Объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси"га
асосан топширилган Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчаси 11-уй манзилида
жойлашган Бухоро давлат университети балансидаги 866 кв.метрли ижара
объекти жавобгар томонидан балансда сақловчига қайтариш мажбуриятини
юклашни, ихтиёрий муддат ўн кун деб белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, суд харажатларини қисман
жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 13.294.389,94 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга
олишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим оқибатлари қўлланилиб, жавобгар
“***” якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар Давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 458.719.497 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
ундирилсин.
Жавобгар “***” якка тартибдаги тадбиркор зиммасига Бухоро шаҳар
М.Иқбол кўчаси 11-уй манзилида жойлашган Бухоро давлат университети
балансидаги 866 кв.метрли ижара объектини балансда сақловчи Бухоро
давлат университетига қайтариш мажбурияти юклансин. Ихтиёрий муддат 10
кун этиб белгилансин.
Жавобгар “***” якка тартибдаги тадбиркордан республика бюджетига
13.294.389,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***
5