Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8896 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0166b09f-8f72-49b6-a4b7-221c23cba818 Claim ID PDF Hash 0f3dd76da8c4f9d5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онун 228-моддаси онун 228 law
онун 30-моддаси онун 30 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 234-моддаси онуннинг 234 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8896-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 30 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, қарздор якка тартибдаги тадбиркор “***”нинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни қарздор ***, вакили адвокат *** (ордер асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: қарздор якка тартибдаги тадбиркор “***” (матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, кредитор сифатида Бухоро вилоят солиқ бошқармасини кўрсатиб, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишни ва банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор ва унинг вакили аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Кредитор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздор вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти сифатида 2019 йил 1 май куни 992903-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган ва гувоҳноманинг амал қилиш муддати 2019 йил 28 июнь куни тугаган. Қарздорнинг якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган даврда бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги 2.182.026.656,67 сўм солиқ қарзи ва унга ҳисобланган 238.482.977,11 сўм пеня қарзи вужудга келган. Кредитор томонидан қарздордан солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан 2023-2024 йиллар давомида солиқ органининг қарорлари чиқарилган ва ижро қилиш учун МИБга юборилган. МИБ томонидан ижро ҳужжатларига асосан ижро иши юритилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, солиқ қарзи қисман 32.992.243 сўм қарздорлик ундирилган, қолган 2.149.034.413,82 сўм солиқ қарзи ва унга ҳисобланган 238.482.977,11 сўм пеня қарзи қарздор томонидан ушбу қарздорлик уч ойдан ортиқ муддат давомида тўланмасдан келинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 227-моддасининг иккинчи қисмига 2 кўра, ушбу бобнинг қоидалари аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган мажбуриятлар муносабати билан якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги муносабатларига нисбатан ҳам қўлланилади. Қонун 228-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажарилмаса ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигининг аломатлари бўлади. Аризага илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг номида мол-мулклар ва бошқа активлар мавжуд эмас, қарздор “Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат муассасасида бош мутахассис вазифасида меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Бинобарин, мазкур ҳолатда қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тугатилганлиги ва солиқ қарзини узоқ муддатдан буён тўламасдан келганлиги учун тўловга қобилиятсиз эканлиги аломатлари ҳисобланади ва қарздор томонидан кредитор талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмас. Суд кредитор вакилининг ўтган суд мажлисида келтирган қарздорнинг даромад манбаига эгалиги ва солиқ органи қарорлари ижросиз қайтарилмаганлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Чунки, қарздор томонидан уч ойдан ортиқ узоқ муддат давомида солиқ қарзи тўлиқ қопланмасдан келганлиги ва қарздорга нисбатан солиқ қарзи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этади. Зеро, мазкур важлар аризани қаноатлантиришни рад этишга асос бўла олмайди. Шунингдек, қарздор томонидан аризада кўрсатилган соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш учун ҳам Қонунда кўрсаьилган асос мавжуд эмас. Қонун 30-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили қўлланилади. Шу сабабли суд қарздорнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, қарздорнинг аризасига кўра Ш.Ҳамроевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни, қарздор томонидан олдиндан тўланган 1.236.000 сўм 3 давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30, 26, 228 ва 233-моддалари ва ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор “***” банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 2 (икки) ой муддат белгилансин. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб *** тайинлансин ва унинг зиммасига: Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш (муддат 10 (ўн) кун); Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш чоралари кўриш, мол-мулки аниқланган тақдирда Қонуннинг 234-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг молмулки сотилишини амалга ошириш учун давлат ижрочисига юбориш (муддат 10 (ўн) кун); Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой); Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш; “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг мажбуриятларини оғишмай бажариш; Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган муддатда ўз вақтида тақдим этиш вазифалари юклатилсин. Қарздор зиммасига суднинг ушбу ҳал қилув қарорини бир ойлик муддатда унга барча маълум бўлган кредиторларга талаблар тақдим этиладиган муддатни кўрсатган ҳолда юбориш мажбурияти юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***