Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8898 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID fbe17da4-b688-4777-92f4-5934859fa7d7 Claim ID PDF Hash f229a048a363c1b6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 919-моддаси ФКнинг 919 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8898-сонли иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 30 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгар “***” якка тартибдаги тадбиркордан регресс тартибда 26.943.835,37 сўм тўланган суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “***” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” ёки “суғурта компанияси” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” якка тартибдаги тадбиркор (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан суброгация тартибида 26.943.835,37 сўм тўланган суғурта товонини ундиришни сўраган. Тарафлар ва Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 919-моддасига асосан шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Ушбу талабга мувофиқ бўлмаган суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу шартнома шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф — наф олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда ҳам, суғурталанган ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТБ “***” Бухоро "Ибн Сино" Смартбанк филиали ҳамда “***” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2024 йил 9 июлда КВ-193/131-кредит шартномаси тузилган. Шунга асосан “***” акциядорлик жамияти, банк ҳамда қарздор ўртасида 2024 йил 9 июлда 0700/1469-1/12424338-сонли кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш шартномаси тузилган, суғурта компанияси томонидан жавобгар жамиятга суғурта Полиси берилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси юзага келганда Наф олувчига шартномада келишилган шартларда ва тартибда суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Суғурта полисида суғурта товони суғурта ҳодисасидан келиб чиқиб 124.020.000 сўм ҳамда 92.300.000 сўм, суғурта мукофоти 7.096.000 сўм этиб, шартноманинг амал қилиш муддати эса 2024 йил 9 июлдан 2029 йил 8 июлга қадар этиб белгиланган. Шартноманинг 10.1-бандига асосан суғурта натижаларига наф олувчи томонидан олинган суғурта товони миқдорида пул маблағларини қарздордан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши тўғрисида келишилган. ФКнинг 957-моддасига асосан агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон қарори (матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 18-бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланишича, қарздор “***” якка тартибдаги тадбиркор томонидан кредит қарздорлиги тўланмаган. АТБ “***” қарздор кредит тўловларини белгиланган муддатда тўламаганлиги сабабли суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан 2025 йил 30 майдаги 2343-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 26.943.835,37 сўм суғурта товони тўланган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, суд даъво талабининг суғурта зарари ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 26.943.835,37 сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Қайд этилганларга кўра, суд харажатларини муҳокама қилиб, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 538.876,70 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “***” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан “***” акциядорлик жамияти фойдасига 26.943.835,37 сўм тўланган суғурта товони ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. “***” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан Республика бюджетига 538.876,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ой муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья ***