← Назад
Решение #2857203 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1050-сонли иш
Қўнғирот тумани
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 30 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетов
даъвогар ХХ нинг жавобгар ХХ ҳисобидан 1.410.000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган
ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ иги
ҳисобидан 1.410.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
— қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи
етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар
келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисобкитоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ ва ХХ ўртасида 2025 йил 7
апрелда Q-3736-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 1.410.000
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, етказиб берилган маҳсулотлар учун
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 1.410.000 сўм асосий қарз вужудга келган. Мазкур ҳолат
даъво аризасига илова қилинган икки томонлама имзоланган ҳисобварақфактура ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини (исботини)
топади.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган эътирознома (талабнома) оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддасига асосан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.410.000 сўм асосий қарз бўйича
тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини (исботини) топганлиги
сабабли, суд даъвогарнинг 1.410.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларга мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 1.410.000 сўм асосий
қарз ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХ жалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов