← Назад
Решение #2857265 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7594-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Djiz kh B st S ds”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Tur n Elim D l S rd ri”
фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Ғиёсов (04.06.2025 йилдаги 38-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Djiz kh B st S ds” масъулияти
чекланган жамияти “Сотувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Tur n Elim
D l S rd ri” фермер хўжалиги “Сотиб олувчи” (кейинги ўринларда жавобгар)
ўртасида 01.04.2025 йилда 11-сонли уруғлик чигит олди-сотди шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ушбу шартноманинг
1-бандида кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини
сотиш, жавобгар эса даъвогардан шартноманинг 1-бандида кўрсатилган
уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақларини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида жавобгар
уруғлик қийматини 5 иш кун ичида 100 фоиз олдиндан тўлаб бериши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, жавобгарга шартномада назарда тутилган уруғлик чигит топширилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан келинган. Жавобгар томонидан сотиб олинган товарнинг ҳақи
тўлаб берилганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 73.025.914 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 73.025.914 сўм асосий қарз ва 36.512.957 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш
бериб, даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра
жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги,
мавжуд қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини, шу сабабли шартнома
шартларидан келиб чиқиб пеня ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, шу сабабли
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Даъво аризасида Палата мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата
ва жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, ишда иштирок этувчи
даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 01.04.2025 йилда 11-сонли уруғлик чигит олди-сотди
шартномаси тузилган.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга уруғлик чигитни тегишли тартибда топширган.
ФКнинг 449-моддасида, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлашлиги, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар
ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ
тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган
муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни ўзига топширилган уруғлик чигит учун 73.025.914 сўмлик
тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-варақ фактуралар ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
Бундан ташқари жавобгар томонидан даъво аризасида ундириш сўралган
қарздорлик юзасидан инкор этувчи далиллар суд мажлисига қадар тақдим
этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 333моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис суд даъвонинг 73.025.914 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 36.512.957 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра, уруғлик
қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун сотиб олувчи сотувчига
унинг қийматининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши бироқ пенянинг умумий
суммаси уруғлик қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги назарда тутилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий
аҳволини ҳамда пеня миқдорини кўпайишида даъвогарнинг ҳам айби
борлигини, яъни қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини
кўрмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня
миқдорини 5.200.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий
баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, яъни даъвонинг асосий қарз ундириш талабин тўлиқ
қаноатлантиришни,
даъвонинг
пеня
ундириш
талабини
қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 333, 386, 449-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Tur n Elim D l S rd ri” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Djiz kh B st S ds” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
73.025.914 сўм асосий қарз, 5.200.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2.190.777,42 сўм давлат божи ундирилсин.
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция
шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев