← Назад
Решение #2857271 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7391-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 30 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар “ UDUDG ZT ` INOT”
акциядорлик
жамиятининг
жавобгар
“ VOTOG’
GULS NI
S N TORIY SI” масъулияти чекланган жамиятидан 36 763 148 сўм асосий
қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили - Б.Жўраев
(2025 йил 30 январдаги 31-01-17/18-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDG ZT ` INOT” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) ва “ VOTOG’ GULS NI S N TORIY SI”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш
ва қабул қилиш” юзасидан 2022 йил 23 майда 13/23-сонли шартнома
(бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” (даъвогар) ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи” (жавобгар)нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, “Истеъмолчи”
эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни
қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида
амалга
оширмаганлиги
оқибатида
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
36 763 148 сўм асосий қарздорлиги юзага келган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгардан
36 763 148 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қисман
қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан 2022 йил 23 майда “Табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш” юзасидан 13/23-сонли
шартнома имзоланганлигини, ушбу шартнома шартларига кўра даъвогар
томонидан жавобгарга тегишли тартибда табиий газ етказиб берилганлигини,
лекин жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлигини,
қўпол равишда бузганлигини, истеъмол қилган табиий газ учун тўловларни
вақтида амалга оширмаганлиги оқибатида 36 763 148 сўм миқдорида қарздор
бўлиб қолганлигини, ушбу қарздорликни бир неча бор огоҳлантиришларга
қарамасдан тўлаш чораларини кўрмаганлигини, шу сабабли жавобгардан
36 763 148 сўм асосий қарз ундириш бўйича судга даъво ариза билан мурожаат
қилганлигини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар 21 000 000 сўм
қарздорлигини тўлаб берганлигини ва қолган 15 763 148 сўм қарздорлиги
қолганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи бугунги кун
ҳолатига берилган 31-17/308-сонли маълумотномани судга тақдим қилиб, даъво
аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси “Гибрид почта”
орқали жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлигини, жаобгарнинг
хабардорлигини тасдиқловчи почта маълумотномаси иш ҳужжатлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахс суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжатлар-далилларга тегишли
тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида, энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлилиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “Табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш” юзасидан 2022 йил
23 майда 13/23-сонли шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” (даъвогар) ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи” (жавобгар)нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, “Истеъмолчи”
эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни
қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
лозим даражада бажариб, 36 763 148 сўм миқдоридаги табиий газни жавобгарга
етказиб берган.
Етказиб берилган табиий газни жавобгар ҳисобварақ-фактура, солиштирма
далолатнома, газ ҳисоблаш ускуналари ва унга оид абонент картаси орқали қабул
қилиб олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаган..
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берилган табиий газдан
36 763 148 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келган.
Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан
2025 йил 9 октябрда 31-17/348-сонли талабнома жавобгарга юборилган.
Аммо, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради
белгиланган.
Лекин, даъвогар вакилининг 2025 йил 30 октябрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномасига кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар
томонидан 36 763 148 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасидан 21 000 000 сўм
қисмини тўлаб берилганлиги ва қолган 15 763 148 сўм қисми эса
тўланмаганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан қабул
қилинган табиий газ ҳақининг 21 000 000 сўм қисмини тўлаб берилганлиги ва
қолган 15 763 148 сўм қисмини тўлаб берилмаганлиги тақдим қилган
маълумотнома орқали ўз тасдиғини топди.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабининг 36 763 148 сўм асосий қарз
ундириш қисмининг 15 763 148 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
қаноатлантиришни ва қолган 21 000 000 сўм қисмини эса қаноатлантиришдан
рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
15 763 148 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад
қилишни, шунингдек, жавобгардан Республика бюджетига 735 262,96 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ VOTOG’ GULS NI S N TORIY SI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “ UDUDG ZT ` INOT” акциядорлик жамияти фойдасига
15 763 148 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилинсин.
“ VOTOG’ GULS NI S N TORIY SI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 735 262,96 сўм давлат божи
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов