← Назад
Решение #2857284 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 82 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 52 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/5776-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 30 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
аризачи
“TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор
“Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятини умумий
тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи – У.Мусаев (2025 йил 12 июндаги
ишончнома ва 2025 йил 27 июндаги адвокатлик ордери асосида), қарздор вакили
– Ў.Шералиев (иш бошқарувчи), муваққат бошқарувчиси Б.Холматов
иштирокида, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, мобиль
конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)га нисбатан тўловга
қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб
топиб, тугатиш ишлари очишни сўраган.
Мазкур иқтисодий иш Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан иш
юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 29 августга суд
муҳокамасига тайинланган.
Жиззах вилоят суди раисининг 2025 йил 28 июлдаги 86-сонли буйруғига
асосан Зомин тумалараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов меҳнат таътилига
чиққанлиги сабабли мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий судининг
2025 йил 29 августдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, суд
муҳокамаси 2025 йил 2 октябрь кунига тайинланган ва ушбу ажрим билан
қарздорга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчи
Б.Холматов тайинланган.
Кейинчалик, Фориш туман иқтисодий суди раиси Ҳ.Мамарасулов меҳнат
таътилига чиққанлиги сабабли мазкур иқтисодий иш Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул
қилинган.
Ушбу иқтисодий иш Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди томонидан
кўриб чиқилиши давомида қарздор юридик шахс сифатида Жиззах вилояти,
Зомин туманида давлат рўйхатидан ўтганлиги аниқланиб, суднинг 2025 йил
2 октябрдаги ажрими билан ишни тегишлилиги бўйича қарздор юридик шахс
сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойидаги Зомин туманлараро иқтисодий
судига ўтказиш белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий иш қарздор юридик шахс
сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойи Зомин туманида эканлигини инобатга
олиб, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими
билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил
30 октябрга суд муҳокамасига тайинланган.
Бугунги суд мажлисида аризачи вакили мобиль конференцалоқа режимида
иштирок этиб, ариза талабида билдирилган ҳолатларни инобатга олиб,
қарздорни умумий тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўради.
Суд мажлисида қарздорнинг вакили мобиль конференцалоқа режимида
иштирок этиб, аризачининг ариза талаби бўйича эътирози йўқлигини, мавжуд
қарздорлик суммасини тўлаш имкони йўқлигини инобатга олиб, мазкур ишни
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида қарздорнинг муваққат бошқарувчиси иштирок этиб, ўз
сўзида қарздорнинг аризачидан 49 456 530 сўм, Зомин туман солиқ
инспекциясидан 12 391 540 сўм ҳамда “Бахмал туман йўллардан фойдаланиш”
унитар корхонасидан 277 703 260 сўм қарзи борлигини, тўлашга имкони
йўқлигини, қарздорнинг кредиторлар билан йиғилиш ўтказилганлигини
инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган аризачи,
қарздор вакиллари ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришлари ҳамда
кўрсатмаларини тинглаб, тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро
этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор Зомин туман ҳокимлиги
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
инспекциясининг 2014 йил 19 сентябрдаги 3159-сонли рақам билан рўйхатдан
ўтиб, шу ҳақда тегишли гувоҳнома олган.
Қарздор Зомин туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган ва қарздор масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Шералиев Ўткир Ташбекович ҳисобланган.
Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами”
СТИР 303053145 берилган.
Қарздор АТБ “Агробанк” Зомин филиалидан ҳисоб рақам очиб фаолият
кўрсатиб келган.
Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга тегишли мол-мулкларига ва
дебитор-кредитор қарздорликларига аниқлик киритиш мақсадида рўйхатга
олувчи ҳамда таъминотчи ташкилотларга мурожаат қилинган ва қуйидагича
маълумотлар олинган: Жумладан:
Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ 1-ТРЎ ва ИОБнинг 2025 йил
25 сентябрдаги 10/8-304-сонли жавоб хати билан қарздор ҳисобига
автотранспорт воситалари рўйхатга олинмаганлигини, Давлат кадастрлари
Палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг 2025 йил 4 сентябрдаги
01-6533-сонли жавоб хатида қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
майдони мавжуд эмаслигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил
4 сентябрдаги 02/05-8493-сонли жавоб хатида қарздор ҳисобига ижтимоий
инфратузилма объектлари мавжуд эмаслиги, “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти Жиззах вилоят филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги
14-03-25/1055-сонли жавоб хатида қарздор ҳисобида лизингга қишлоқ хўжалик
техникалари олинмаганлигини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд
эмаслигини,
Қимматли
қоғозларнинг
марказий
депозитарияси
Давлат корхонасига 2025 йил 3 сентябрдаги 6-сонли хати билан мурожаат
қилинганлигини, ҳалигача жавоб берилмаганлигини, Зомин туман солиқ
инспекциясининг 2025 йил 16 сентябрдаги Р-15294-сонли жавоб хатида
қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлардан 12 391 540 сўм
қарздорлиги мавжудлигини, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси
Жиззах вилоят бошқармасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 15/05-25-03218-сонли
маълумотига асосан қарздорнинг дебитор ҳамда кредитор қарздорлиги мавжуд
эмаслигини, “ UDUDG Z JIZZ ” газ таъминоти филиалининг 2025 йил
8 сентябрдаги 31-03-19/4860-сонли жавоб хатида қарздорнинг дебиторлик ва
кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини, “ХЭТ” АЖ “Энергосавдо”
филиали Жиззах бўлинмасининг 2025 йил 25 сентябрдаги 08/2202-сонли жавоб
хатида қарздорнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд
эмаслигини, “Жиззах нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятининг
2025 йил 3 сентябрдаги 34-04-545-сонли жавоб хатига асосан қарздорнинг
дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини, мажбурий ижро
бюросининг Арнасой туман бўлимининг 2025 йил 25 сентябрдаги
01/954-25-сонли жавоб хатида қарздорнинг қарздорлик ундируви билан боғлиқ
1 та ижро ҳужжати мавжудлигини ҳамда АТБ “Агробанк” Зомин филиалининг
2025 йил 4 сентябрдаги 01/280-сонли жавоб хатида қарздорнинг банк
кредитларидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги
4-1001-2207/10270-сонли
ҳал
қилув
қарори
билан
“Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
49 456 525,28 сўм қарздорлик ундириш белгиланган ва тегишли тартибда ижро
ҳужжати мажбурий ижро бюросига юборилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (бундан буён матнда
“Қонун” деб юритилади)нинг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
- агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилиши белгиланган.
Муваққат бошқарувчи Б.Холматов томонидан судга тақдим этилган
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлили бўйича хулосаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларга кўра, қарздор жамиятнинг кредиторларининг 2025 йил
7 октябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан аризачининг
қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш
бўйича аризаси маъқулланган.
Юқорида
қайд
этилган
Қонуннинг
52-моддасида,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги
белгилаб қўйилган.
Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи,
давлат солиқ хизмати органлари эга эканлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова билан тасдиқланган
“Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари” (бундан буён матнда “Қоидалар” деб
юритилади)нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу
Қоидаларнинг 37-банди биринчи хатбошисига кўра, таҳлил натижалари бўйича
суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун
зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади деб
белгиланган.
Ушбу Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин
10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
этилиши лозимлиги қайд этилган.
Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзодлари рўйхатида
3-тоифали суд бошқарувчиси сифатида Б.Холматов кўрсатилган.
Қонуннинг 82-моддасида, муваққат бошқарувчи кредиторлар ёки
ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси
таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланиши, суднинг
муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ
миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши кераклиги белгиланган.
Аммо, Фориш туман иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги муваққат
бошқарувчи тайинлаш тўғрисидаги ажримда муваққат бошқарувчи
Б.Холматовга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилганлиги
аниқланди.
Юқорида қайд этилганларга биноан, суд иш ҳужжатларини, қарздорнинг
мол-мулки ҳолатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан
тўлаш муддати ўтган қарзларнинг таҳлилини, қарздорни тўлов қобилиятининг
тиклаш имкониятларини ўрганиб чиқиб, қарздор уч ойдан ошиқ вақтдан буён
фаолият кўрсатмаётганлигини, унинг тўлов қобилияти ва молиявий аҳволини
тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 52-моддаси ва бошқа моддаларини қўллаб, аризани
қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга
қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан тавсия этилган номзод Б.Холматовни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни ҳамда тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган
мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни, шунингдек
қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган
1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 192, 210, 211-моддаларига
амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л ад и :
“TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятининг
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчи Б.Холматов
тайинлансин.
Тугатишга доир иш юритиш муддати 6 (олти) ой қилиб белгилансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш,
қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб
топилганлиги тўғрисида ўн кунлик муддатда матбуотда эълон бериш,
қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши юзасидан чоралар кўриш,
кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш, юритиш ва кўриб чиқиб,
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш
чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар
ойнинг 30-санасида судга тақдим этиш;
- олти ойлик муддатда тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш
ҳақида ҳисоботни ва бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова
қилган ҳолда судга тақдим этиш;
- қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни
яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини
аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириш, чоралар кўриш ва хулоса
тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
- сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, ваколатли
давлат органига, шунингдек ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга;
- сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш;
тугатишга
доир
иш
юритиш
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ости
ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиб ўтказилсин ҳамда
тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни 2026 йил 30 апрелга
қадар судга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
“TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятига:
қарздорликларни банкрот хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва (ёки)
таъсисчиларидан субсидиар тартибда ундириш натижаси бўйича бир ой муддат
ичида судга маълумот берилсин.
Қарздор “Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “TOS KENT YO’L QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарздор “Z NGORI OLOV QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори бўйича ижро варақалари дарҳол берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти
ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов