← Назад
Решение #2857293 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7598-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳар
30.10.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Муртазов
(07.01.2025 йилдаги 2025/22-сонли ишончнома асосида), иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "G r nt
B nk" ksi d rlik J mi ti манфаатида, жавобгар "T nh Y g n G ld"
s'uli ti
h kl ng n J mi tiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси
мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси "G r nt B nk" ksi d rlik J mi ti манфаатида (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"T nh Y g n G ld"
s'uli ti h kl ng n J mi ti (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 165.000.000 сўм муддатли кредит қарзи ва
43.153.866 сўм муддати ўтган кредит фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча
тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва "T nh Y g n G ld"
s'uli ti
h kl ng n J mi ti ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк
60 ой муддатга, йиллик 22% устама ҳақ тўлаш шарти билан 450.000.000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса олинган кредитни
шартномасида белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини
олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
65-моддаси иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк
шаклларининг тенг хуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу
боб 1-параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 450.000.000 сўм
миқдорида кредит ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмаган, натижада 165.000.000 сўм муддатли кредит қарзи ва
43.153.866 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар "T nh Y g n G ld"
s'uli ti
h kl ng n J mi ti ҳисобидан 165.000.000 сўм муддатли кредит қарзи ва
43.153.866 сўм муддати ўтган кредит фоизни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга
моддаларини қўллаб, суд
ҳамда
ИПКнинг
118,128,170,176-180,186,192-
қарор қилди:
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "T nh Y g n G ld"
s'uli ti h kl ng n J mi ti ҳисобидан
даъвогар "G r nt B nk" ksi d rlik J mi ti фойдасига 165.000.000 сўм муддатли
кредит қарзи, 43.153.866 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 41.200 сўм почта
харажатлари;
- Республика бюджетига 4.163.077,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки
ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев