← Назад
Решение #2857315 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 273 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7381-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 30 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абдазов котиблигида, аризачи Жиззах вилоят солиқ
бошқармасининг жавобгар "J LOL OT
UDUDI" фермер хўжалигига
нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи вакили
Ў.Исоқов (2025 йил 8 январдаги 34-04136-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин туман солиқ инспекцияси
биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "J LOL OT
UDUDI" фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) 2025 йил август ойи
учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда
солиқ органига тақдим этмаганлиги боис жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабини қўллаб
қувватлаб, жавобгар томонидан 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат
солиғи бўйича солиқ ҳисоботини суд мажлиси кунига қадар тақдим
этилмаганлигини маълум қилиб, бу ҳақида судга ушбу кун ҳолатига берилган
маълумотномани тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар
томонидан 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, солиқ органининг
қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий
кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка
юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач,
аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, ушбу
Кодекснинг 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва аризачи вакили томонидан
судга ушбу кун ҳолатига тақдим этилган маълумотнома билан тасдиғини
топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига
қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 222-моддаларига амал қилиб, суд
қарор
қ и л д и:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
жавобгар "J LOL OT
UDUDI" фермер хўжалигининг банклардаги
ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно) бўйича операциялари 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат
солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширилгунга қадар тўхтатиб турилсин.
"J LOL OT
UDUDI" фермер хўжалиги томонидан қайд этилган
камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига
(маълумотига) асосан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича операциялари
тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов