← Назад
Решение #2857321 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3848-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН
Ҳ Л РЕСПУБЛИКАСИ ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 30 октябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Z m z m m d h rm”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Dil r m M l kb gim f rm”
масъулияти чекланган жамиятидан 39 456 909 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Z m z m m d h rm” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Dil r m M l kb gim f rm” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 39 456 909 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг
ажрими даъвогар ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да,
бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, маҳсулот етказиб бериш юзасидан
2024 йил 01 августда шартнома имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
шартномада кўрсатилган дори-дармон маҳсулотларини белгиланган миқдор
ва сифатда жавобгарга етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар ушбу
маҳсулотларни қабул қилиб олиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, шартномада назарда тутилган
миқдордаги яъни, умумий қиймати 39 456 909 сўмлик маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар ҳисобварақ-фактураларга
асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар жавобгарнинг
ишончли вакили томонидан тегишли ҳисобварақ-фактурага асосан қабул
қилиб олинган бўлса-да, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан, қабул қилиб олинган маҳсулотлар ҳақини
белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаб бермаган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, етказиб берилган маҳсулот
ҳақини ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловларни тўлаб
бермаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Dil r m M l kb gim f rm” масъулияти чекланган
жамиятидан:
- даъвогар “Z m z m m d h rm” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 39 456 909 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
-давлат бюджетига 789 138 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов