Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3787 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Орзу строй
Source ID 79881626-acfa-407a-afb7-279e94df2192 Claim ID PDF Hash ff5286ccb379a00d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3787-сонли иш ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 30 октябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, жавобгар раҳбари О.Рўзиев иштирокида даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари қуриш бўйича инжиниринг компанияси УК Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Орзу строй” масъулияти чекланган жамиятидан 44 145 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари қуриш бўйича инжиниринг компанияси УК Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Орзу строй” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 44 145 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги, унга кўра тарафлар қарздорликни келишув асосида ҳал этилишини билдириб, ушбу келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд жавобгар томонидан тақдим этилган яъни жавобгар 163 500 000 сўмдан 4 318 132 сўмлик ишларни тўлиқ бажариб қолган 159 181 868 сўмни иқтисод қилиб қолиш тўғрисидаги медиатив келишувни ўрганиб, бугунги кунда тарафлар ўртасида низо мавжудлиги ва тарафлар мазкур низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликлари яъни, низони медиатив келишув йўли билан ҳал этишга иқтисодий суд кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Мазкур ҳолатда даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари қуриш бўйича инжиниринг компанияси УК Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 25 августдаги 366-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Орзу строй” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” АЖ сув таъминоти ва оқава сув объектлари қуриш бўйича инжиниринг компанияси УК Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Орзу строй” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов