← Назад
Решение #2857397 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 419 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКининг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7352-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 30 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Жиззах
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
“DJIZ K BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“ROY L GR ND” фермер хўжалигидан 6 165 741 сўм асосий қарз, 3 082 870
сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан
даъвогар вакили - Т.Ғиёсов (2025 йил 4 июндаги 38-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакили – А.Азимов (раҳбар) иштирокида, Палата вакиллари
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л д и:
“DO‘STLIK BESTSEEDS” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “ROY L
GR ND” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ўртасида 2024 йил 20 сентябрда 10-сонли бошоқли дон уруғлиги бўйича олдисотди шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома билан жавобгар
“Сотиб олувчи” даъвогар “Сотувчи”га белгиланган тартибда шартноманинг
1-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини,
“Сотиб олувчи” эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шундан келиб чиқиб, “DO‘STLIK BESTSEEDS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан жавобгарга жами 16 141 180 сўмлик уруғлик дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни даъвогар томонидан етказиб берилган 16 141 180 сўмлик
уруғлик дон маҳсулотларни жавобгар тўлиқ қабул қилиб олган бўлса-да, унинг
ҳақини жавобгар томонидан 9 975 439 сўм қисмини тўлаб берганлиги ва қолган
6 165 741 сўм қисми тўлаб берилмаганлиги оқибатида, жавобгарнинг даъвогар
олдида 6 165 741 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2024 йил 2 октябрдаги 622-сонли қарори ҳамда “URUG` ILIKNI
RIVOJL NTIRIS
RK ZI” давлат муассасаси таъсисчилигидаги
Жиззах вилоятида жойлашган “DJIZ K BEST SEEDS” масъулияти чекланган
жамияти, “DO’STLIK BESTSEEDS” масъулияти чекланган жамияти ва
“
T KOR ELIT
URUG’ ILIK
O’J LIGI” масъулияти чекланган
жамиятларнинг 2024 йил 26 декабрдаги 7-сонли баённомасига асосан
“DO’STLIK
BESTSEEDS”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва
“
T KOR ELIT
URUG’ ILIK
O’J LIGI” масъулияти чекланган
жамияти “URUG` ILIKNI RIVOJL NTIRIS
RK ZI” давлат муассасаси
таъсисчилигидаги “DJIZ K BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятига
қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган.
“DJIZ K BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда Даъвогар деб юритилади) 2025 йил 27 февралда Пахтакор туман
ДХМ томонидан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида
Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 6 165 741 сўм асосий қарз, 3 082 870 сўм пеня ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида Палата вакиллари иштирок этмади ва даъво
аризасида ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраганлиги
тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар билан тузилган шартнома бўйича жавобгарга бошоқли дон
уруғлик маҳсулотларини сотиши, сотиб олинган маҳсулотларни жавобгар
тегишли тартибда, ҳужжатлар асосида ўз вақтида қабул қилиб олганлигини,
лекин жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини қисман бажармаганлигини,
яъни шартномада кўрсатилган миқдордаги тўловларнинг 6 165 741 сўм қисмини
тўламаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво
талабларига эътирози йўқлигини, қўшимча муддат берилса, мавжуд қарздорлик
суммасини тўлаб беришини инобатга олишини ва даъвогарнинг даъво талаби
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Бундан ташқари, ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмида, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га
мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш
ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади
деб белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 419-моддаси биринчи қисмида, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозимлиги кўрсатилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, 16 141 180 сўм миқдоридаги уруғлик буғдой маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган. Етказиб берилган маҳсулотларни жавобгар
шартнома шартларига кўра, тегишли ҳужжатлар асосида вақтида қабул қилиб
олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган маҳсулотлар учун 9 975 439 сўм миқдорида
тўловларни амалга оширганлиги ва қолган 6 165 741 сўм миқдоридаги
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 165 741 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган.
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, 2024 йил 20 сентябрдаги 0000714-сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда
тарафлар ўртасида тасдиқланган 2025 йил 15 майдаги 270-сонли солиштирма
далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Мавжуд қарздорликни тўлаб қўйиш юзасидан даъвогар томонидан
жавобгарга 2025 йил 17 сентябрда 15Д-сонли талабнома юборилган.
Аммо, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради деб
белгиланган.
Шу боис суд, даъво талабининг 6 165 741 сўм асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида шартномада белгиланган
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 3 082 870 сўм пеня
ҳисобланган бўлиб, даъво талабида ушбу суммани ҳам ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандида, уруғлик
қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун жавобгар “Сотиб олувчи”
даъвогар “Сотувчи”га тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши,
бироқ пенянинг умумий суммаси шартнома суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаслиги белгиланган.
Суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
ФКининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилганлигидан келиб чиқиб, 3 082 870 сўм
миқдоридаги пеня ундириш қисмини қарздор томонидан мажбуриятнинг
бажарилиш даражаси, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини
ҳамда
кредиторнинг
мажбуриятни
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 431 601,8
сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён қилинганларга кўра суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 165 741 сўм асосий қарз,
431 601,8 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ROY L GR ND” фермер хўжалиги ҳисобидан “DJIZ K BEST SEEDS”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 165 741 сўм асосий қарз, 431 601,8
сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ROY L GR ND” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти
ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов