Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2502/13918 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья DJURAYEV NURIDDIN SALAYDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0ffe0aea-74c1-4d67-9dd3-8219a8cc0218 Claim ID PDF Hash 9d9d4ac3b42a9333... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Кодекснинг 273-моддаси Кодекс 273 code_article
Мазкур кодекснинг 111-моддаси Мазкур кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш судья ***** Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри ***5 йил ** октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, **** котиблигида, аризачи *****s liq ins ksi siнинг, жавобгар *****нинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи ***** Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, камчиликлар бартараф этилгунга қадар жавобгар *****нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги тўғрисида кўрсатма бериб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 170, 220-моддаларини қўллаб, суд муҳокамасини жавобгар вакиллари иштирокисиз ишда мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ********* ***** жавобгарга солиқ ҳисоботларини топшириш тўғрисида хабарнома жўнатиб, банкдаги ҳисобварақлари бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ органлари солиқ ҳисоботларини тақдим этиш бўйича яқиндан ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида хабардор қилган. Бироқ, жавобгар мазкур хабарномани оқибатсиз қолдирган. ***** **** бошлиғи ўринбосари **** томонидан “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарорнинг 1-бандига асосан ********да солиқ тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтган ******** нинг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги сабабли, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур кодекснинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши мумкин. Қонуннинг мазкур талабидан келиб чиқиб суд, суд мажлисида аризачи вакили томонидан берилган кўрсатмани инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар *******нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисда”ги қонуни 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 176, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи ******нинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ************ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига сўралган ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча операциялари тўхтатиб турилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўймайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи *************** зиммасига юклатилсин. *********** зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақида жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти ююклатилсин. ДСБнинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали ********иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья ********