← Назад
Решение #2857412 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2525/95338-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Gl bus M Str ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “P xt k rm xsussuv udr t”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 444.887.790 сўм асосий қарз ва
155.710.730 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Касимов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Gl bus M Str ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар”) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“P xt k rm xsussuv udr t” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“жавобгар”) ҳисобидан 444.887.790 сўм асосий қарз ва 155.710.730 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги
важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳисобидан 444.887.790 сўм асосий қарз ва
155.710.730 сўм пеняни ундиришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
01.02.2025 йилда 01/2025-СУБ-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК”) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига биноан, даъвогар
жавобгарнинг топшириғига кўра, Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ ҳудудидаги
“Пахтакор текс” МЧЖ ҚКга лойиҳа ташаббускорига инфратузилма яратиш
мақсадида 1,5 км оқава сув тармоғи (лоток) тортиш, 2 км газ тармоғини ва
0,5 км электр тармоғини тортиш (ўрнатиш) ишларини бажариш, жавобгар ўз
навбатида эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва унинг ҳақини шартномада
белгиланган тартибда тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар 2025 йил 5 майдаги бажарилган
ишлар тўғрисидаги далолатнома ҳамда ҳисоб-фактурага асосида жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 638-моддасининг биринчи қисмига кўра агар пудрат шартномасида
бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли
тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан
муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан
кейин тўлаши шарт.
Бажарилган ишлар ҳақи жавобгар томонидан тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида 444.887.790 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 29 июль ҳолатига даъвогар фойдасига
444.887.790 сўм қарздорлик мавжудлиги юзасидан икки томонлама
солиштирма далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогарнинг бажарилган ишлар юзасидан жавобгарнинг 444.887.790 сўм
қарздорлиги мавжудлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар, суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакилининг судга берган тушунтиришлари ва ҳисобфактуралар ва ўзаро солиштирма далолатномалар ҳамда бошқа иш
ҳужжатларига асосан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд, юқоридагилардан ҳамда даъвогар вакилининг
тушунтиришларидан ҳамда иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвонинг асосий
қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгар
ҳисобидан
155.710.730 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг 155.710.730 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қисман 21.799.500 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб,
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ
бўлган почта харажатларини ҳамда давлат божини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “P xt k rm xsussuv udr t” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “Gl bus M Str ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 444.887.790 сўм асосий қарз, 21.799.500 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 12.011.971 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров