← Назад
Решение #2857482 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 223 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3846-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 30 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти вакили У.Шукуров (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Мўминбобо чорваси” фермер хўжалигидан 71 944 310,75 сўм асосий қарз,
хизмат кўрсатиш учун хисобланган 4 120 000 сўм, 36 389 285,33 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Мўминбобо чорваси” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 71 944 310,75 сўм асосий
қарз, хизмат кўрсатиш учун хисобланган 4 120 000 сўм, 36 389 285,33 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этганмалигини билдириб,
бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергиясидан
фойдаланиш юзасидан 041146-сонли шартнома имзоланган.
ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи”
(жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи
келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг
шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада
кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 71 944 310,75 сўм асосий қарз ва
хизмат кўрсатиш учун хисобланган 4 120 000 сўм сўм қарздорлик келиб
чиққан.
Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, 71 944 310,75 сўм асосий қарз ва хизмат кўрсатиш учун
хисобланган 4 120 000 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга
тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган
электр энергиясидан 2025 йилнинг 3 октябрь ҳолатига 71 944 310,75 сўм асосий
ва хизмат кўрсатиш учун хисобланган 4 120 000 сўм қарздорлиги мавжуд
бўлган ва 2025 йил 30 октябрь ҳолатида мазкур қарздорлик бартараф
этилмаган.
Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талаб тўлиқ
қаноатлантирилиши керак.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 36 389 285,33 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-банди тўртинчи қисмига кўра
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати
ўтган деб ҳисобланади ҳамда тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар
учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий
миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 24 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд тарафлар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси
борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво
аризасида талаб қилинган пенянинг асосли қисмини 15 212 862 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Мўминбобо чорваси” фермер хўжалигидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 71 944
310,75 сўм асосий қарз, хизмат кўрсатиш учун хисобланган 4 120 000 сўм,
15 212 862 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 249 072 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят
судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов