← Назад
Решение #2857546 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7634 иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 30 октябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар "Сув таъминоти ва оқова
сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси унитар корхонаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар "SXF VOHA
GAVHARI" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан
300 009 600 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Э.Юсупов (2025 йил 30 сентябрдаги 471 ишончнома асосида),
Э.Мустафаев (2025 йил 18 июлдаги 18-07/25-1 ишончнома асосида)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича
инжиниринг компанияси унитар корхонаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда - даъвогар) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "SXF VOHA GAVHARI" масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар)дан
300 009 600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, кечиктирилган кун учун шартномага мувофиқ пеня
ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шартномада
белгиланган муддатда ишлар топширилмаган бўлсада, ишлар бажарилиши
давом этаётганлигини таъкидлаб, пеня миқдорини камайтириб беришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 12 декабрда ЯЎ1/24 пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Пудратчи”, яъни жавобгар
Қарши тумани "Чаман" МФЙда қуриладиган "Янги Ўзбекистон"
массивларининг ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш объектини
лойихада кўзда тутилган тартибда фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш
ишларини бажариш мажбуриятини олган, Буюртмачи, яъни даъвогар эса
Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан 27.09.2024 йил ЯЎ-1/24-1, 24.12.2024 йил ЯЎ1/24-2 ҳамда 22.01.2025 йилда ЯЎ-1/24-3 келишув баённомалари тузилиб,
аванс тўловлари белгиланган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандида иш ҳажмининг қиймати 24 039 103
256 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Шартноманинг 6.3-бандида
фойдаланишга топшириш муддати аванс маблағи молиялаштирилгандан
бошлаб 360 кун этиб белгиланган.
Шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан
жавобгарга 2024 йил 29 августда 15 фоиз аванс тўловлари ўтказиб берилган.
2025 йил январь-июль ойлари 10 000 000 000 сўм қурилиш монтаж
ишлари бажарилиши лозим бўлса-да, жавобгар томонидан 2025 йил 1 август
ҳолатига 6 562 600 000 сўмга бажарилган. Қолган 3 437 600 000 сўмлик қисми
бажарилмасдан қолган.
Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ
бажарилмаган.
Шунга кўра, даъвогар ишлар бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун
учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида (3 437 600
000*0,4%*24=300 009 600) жами 300 009 600 сўм пеня ҳисоблаган.
Даъвогарнинг мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилган кунлар учун
ҳисобланган пеняни тўлаб бериш юзасидан билдирилган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб,
жавобгар томонидан ишларни бажариш муддати кечиктирилган кунлар учун
пеня ундиришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини
бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 244-моддаси
биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни
бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан ишлар топширилиши лозим бўлсада,
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан ишларни топшириш
муддатларига риоя этилмаган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 14.2 анди 5 хатбошида
пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини
бузганлиги ҳамда қурилиш монтаж ишларини асоссиз равишда тўхтатиб
қўйганлиги учун буюрмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий сўммаси бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд (Олий хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163 Қарорининг 2бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини
муҳокама қилиб, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини инобатга олиб, ундирилиши мумкин бўлган пеня миқдорини 46
202 000 сўмга камайтиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади. Шу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 46 202 000 сўм
пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 6 600 192 сўм давлат
божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SXF VOHA GAVHARI" масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар "Сув таъминоти ва оқова
сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси унитар корхонаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 46 202 000 сўм пеня, 41
200 сўм почта харажати;
республика бюджетига 6 600 192 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов