Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7369 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый RE LDE RIY
Source ID c9384421-b9af-414c-82b7-5c2528df6154 Claim ID PDF Hash e2babdc6e671c378... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
ушбу Кодекснинг 273-моддаси ушбу Кодекс 273 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7369-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 30 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абдазов котиблигида, аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар "RE LDE RIY " масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи вакили Ў.Исоқов (2025 йил 8 январдаги 34-04136-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин туман солиқ инспекцияси биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "RE LDE RIY " масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлиги боис жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини суд мажлиси кунига қадар тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, бу ҳақида судга ушбу кун ҳолатига берилган маълумотномани тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, солиқ органининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, ушбу Кодекснинг 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва аризачи вакили томонидан судга ушбу кун ҳолатига тақдим этилган маълумотнома билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 222-моддаларига амал қилиб, суд қарор қ и л д и: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар "RE LDE RIY " масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари 2025 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширилгунга қадар тўхтатиб турилсин. "RE LDE RIY " масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича операциялари тиклансин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов