← Назад
Решение #2857716 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4283-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – У.Курбанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг
суд мажлиси котиблигида, “ UDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акционерлик
жамияти вакили Ш.Давронов (ишончнома асосида ) Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 27 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига
нисбатан даъвогар “ UDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акционерлик
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари билан
биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Сирдарё туман “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сирдарё туман
бўлими (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
солидар тартибда 348 936 825 сўм асосий қарз ва 95 795 104 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 29 июлдаги ажрими билан Сирдарё
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, 2025 йил 12 августдаги ажрими билан
Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Давлат кадастр палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, 2025 йил 19 августдаги ажрими билан Сирдарё
тумани ҳокимлиги ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан Республика
бюджетига 8 894 638,58 сўм давлат божи ундирилган.
Шунга кўра, даъвогар ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисми
устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, давлат божи ундириш
қисмини бекор қилишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар ва низони предметига нисбатан мустақил талаб билан
1
арз қилмайдиган учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштироки
таъминланмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жавобгарлар ва учинчи шахслар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, ҳал қилув қарорининг фақат давлат божи қисми устидан шикоят
берилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини
бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб ва
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида
2019 йил 18 январда электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, унга
мувофиқ даъвогар (таъминотчи) Ширин маҳалласидаги ётоқхоналар учун
электр энергияси етказиб бериши, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр
энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги, жавобгарнинг мавжуд
дебитор қарздорлик бўйича ўзаро таққослаш далолтномасини тузмасдан
келаётганли, 2025 йил 01 июль ҳолатига 348 936 825 сўм асосий қарз ва
95 795 104 сўм пенядан қарздорлик пайдо бўлганлиги важларини келтириб,
ушбу қарздорликни ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра, жавобгар “истеъмолчи”га
энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ
тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
2
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Даъвога тақдим этилган шартноманинг амал қилиш муддати
2019 йил 31 декабрь этиб белгиланиб, шартномада шартнома имзолаган шахс
исми ва шарифи кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, Сирдарё туман ҳокимининг 2019 йил 21 октябрдаги
5138-сонли Қарорида 5-сонли Ширин ётоқхона биноси Сирдарё туман
ҳокимлиги балансига олинганлиги қайд этилган.
Шунингдек, қарздорликни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилиб, истеъмол
қилинган электр энергияси жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан
истеъмол
қилинган
электр
энергияси
бўйича
ҳисобланмасдан,
Ширин ётоқхона биносида фуқаролар томонидан ҳисоблагич ускуналарисиз
фойдаланилган электр энергияси учун ҳисобланган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвосини рад этиб,
асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг апелляция шикоятидаги даъвогарнинг
давлат божи тўловидан озод этилиб, асоссиз равишда давлат божи
ундирилганлиги ҳақидаги важи асосга эга эмас деб ҳисоблайди.
Чунки, даъво талаби мулкий хусусиятидаги низо бўлиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига (кейинги ўринларда
“Қонун” деб юритилади) илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,
шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақидаги низолар юзасидан
БҲМнинг 10 (ўн) баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қонуннинг 9-моддаси 29-бандида иссиқлик ва электр энергиясини
етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб
бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш
тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда,
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги, бироқ, ушбу
модда биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган
шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган
тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад
этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди, суд харажатларини ундириш қисми
бўйича жами 444 731 929 сўмлик даъво талабининг қаноатлантиришдан рад
этилганлиги боис, рад этилган даъво суммага мутаносиб равишда 2 фоиз
миқдорида, яъни 8 894 638,58 сўм давлат божини даъвогардан Давлат
бюджетига ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
3
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, даъвогар томонидан шикоятда
келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Шу сабабли судлов ҳайъати, даъвогар томонидан берилган апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида” 36-сон қарори 20-бандида берилган тушунтиришга кўра,
давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Бундай
шикоятлар учун давлат божи тўланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига асосан
суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни апелляция
инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, бироқ даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган
важларида ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисми устидан
берилганлиги боис, ушбу ҳолатда давлат божи ундирилмаслиги сабабли давлат
божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, шикоят билан мурожаат қилишда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акционерлик жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи
ундирувсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
4
Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят берилиши мумкин.
Раислик этувчи
А.Сувонқулов
ҳайъат аъзолари
Б.Исаков
Н.Сангиров
5