← Назад
Решение #2857728 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФК | 703 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 75 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 73 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/5813-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ туман
2025 йил 29 октябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари Ш.Г.А, Қ.З.Ж (2025 йил 6 октябрдаги 01/1-146-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар " " масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “B” фермер хўжалиги ҳисобидан 8 004 826 сўм асосий қарз ва 2 337 409
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишини, иш хужжатлари билан биргаликда ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар " " масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —
даъвогар ва(ёки) жамият, МТП) судга жавобгар “B” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда —жавобгар ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 8 004 826 сўм асосий қарз ва 2 337 409 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, жамият тизимидаги “C” масъулияти чекланган жамияти
ва жавобгар ўртасида 2023 йил 05 апрель куни №10/15-сонли “Қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини етиштирувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш,
ишлар бажариш юзасидан ўзаро шартнома” (кейинги ўринларда —шартнома)
тузилиб, шартноманинг 5.1-бандига асосан кўрсатилган хизмат қийматининг 15
фоизи миқдорида жарима ҳамда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 50 фоиздан
ортиқ бўлмаган пеня тўлаш белгиланган. 2024 йил 1 декабрь ҳолатида 8 004 826
сўм миқдорида кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик мавдуд. 2025 йил 19
февраль кунидаги №14-сонли талабномага жавоб берилмаганлиги келтирилган.
Суднинг ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги
бошқармаси ва “Oq s r
Kl st r” масъулияти чекланган жамияти низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган
жавобгар, Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва “Oq s r
Kl st r” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади.
Бу ҳолда, суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда —ИПК)нинг 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни
кўриб чиқиш учун далиллар етарли деб ҳисоблаб, суд мажлисини ишдаги мавжуд
ва тақдим этилган материаллар асосида жавобгар, Қашқадарё вилояти Қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ва “Oq s r
Kl st r” масъулияти чекланган жамияти
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари киритилган даъвони
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил 30
сентябрда “C” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг навбатдан
ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган, ушбу йиғилиш кун тартибида
даъвогарга “C” масъулияти чекланган жамиятини бирлаштириш ва “C”
масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини топшириш далолатномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш
ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган ҳамда 2024 йил 1 декабрь ҳолатига қишлоқ
хўжалик корхоналаридан бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни “C”
масъулияти чекланган жамияти даъвогарга қўшилаётганлиги сабабли топшириш
ва қабул қилиш далолатномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 50-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахс бошқа юридик шахсга
қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари
топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи
назар ўтади.
ФК 313-моддасига биноан, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган
ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши
(талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга
ўтиши мумкин.Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
розилиги талаб қилинмайди.Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга
ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу
туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.
Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши
тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2003 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сонли Қарорида тушунтириш
берилган.
Демак, даъвогарнинг жавобгардан МТП негизида бўлган “C” масъулияти
чекланган жамияти олдидаги қарзини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Даъвогарнинг даъво аризасидаги келтирилган асослар ва даъвогар
вакилларининг тушунтиришларидан аниқланишича, жавобгар ва жамият
тизимидаги “C” масъулияти чекланган жамиятиўртасида “Қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини етиштирувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш,
ишлар бажариш юзасидан” шартнома тузилган.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи буюртмачининг буюртмасига
биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис агротехника хизматлари
ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар
кўрсатиш, ишларни бажариш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш,
буюртмачи эса ушбу хизмат(иш)лар моддий-техника ресурсларини қабул қилиб
олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар8 004 826 сўм қарздорликни қоплаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини
оқибатсиз қолдирган.
Шу муносабат билан, даъвогар жавобгардан шартнома бўйича юзага
келган 8 004 826 сўм асосий қарз ва асосий қарз кечиктирилганлиги учун 2 337
409 сўм пеня ундириш талаби билан судга мурожаат қилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 004 826 сўм асосий қарз 2 337 409
сўм пеняни ундириш талабини ишдаги ва солиқ бошқармасидан олинган
маълумотларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво аризани тўлиғича рад этишни лозим топади.
Хусусан, даъвогарнинг даъво аризасига илова қилинган жавобгар
томонидан муҳр ва имзо орқали тасдиқланган солиштирма далолатномани
шартномада
назарда
тутилган
иш(хизмат)ларни
кўрсатилганлигини
асословчиишончли ва мақбул далил сифатида инобатга олиб бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Мадомики, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига
асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори
билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул
қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
ИПК нинг 75-моддаси биринчи қисмига талабларига биноан, иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган
ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан
факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг
ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга
ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир.
Ушбу кодекснинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Қолаверса, суднинг ажримлари ва низо юзасидан олиб борилган суд
мажлиси жараёнларида даъвогар вакилларига ўз талабларини асословчи, хусусан
иш(хизмат)лар
кўрсатилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжат(ишлар
бажарилганлигини тасдиқловчи далолатнома, ҳисобварақ-фактура, ишлар
бажарилганлиги ҳақида буюртмачи маълумотномаси ва ҳк)ни тақдим этиш
сўралган бўлса-да, бироқ, даъвогар томонидан ишнинг мазмунан кўрилиши
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
қарздорликни асословчи далиллар берилмади.
Шунингдек, суднинг сўров хати билан Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасидан олинган маълумотга кўра, даъвогар томонидан даъво талабига
асос бўлган шартнома бўйича иш(хизмат)лар кўрсатилганлиги асословчи
электрон ҳисобварақ-фактуралар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
47-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон
шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низом
талабларига асосан жавобгарга юборилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд
бўлмаганлиги сабабли тақдим этилмади.
Бинобарин, ИПК 68-моддаси талабларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф
суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан
белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу
тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан
олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлиги
ва даъво ариза давлат божи тўловини кечиктирган ҳолда иш юритишга қабул
қилинганлиги сабабли давлат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66, 68, 75, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “ ”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов