← Назад
Решение #2857830 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4464-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2025 йил 29 октябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди, судья З.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Миришкор туман
Фермерлар кенгаши “******” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “******ва
қўшимча жавобгар “******Миришкор филиали ҳисобидан 135 825 523,46 сўм
ноқонуний ундирилган маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни тарафлардан Кенгаш вакили **** (ишончнома асосида),
даъвогар раҳбари ******, жавобгар вакили ****** (ишончнома асосида)
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман Фермерлар Кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб
юритилади) “******” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “******(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ва қўшимча жавобгар “******Миришкор филиали ҳисобидан
135 825 523,46 сўм ноқонуний ундирилган маблағни ундиришни сўраган.
“******” фермер хўжалиги раҳбари Миришкор туман Фермерлар
Кенгашининг “******” фермер хўжалиги манфаатида киритилган даъво
аризасидан тўлиқ воз кечишини маълум қилиб, бу ҳақда 2025 йил 17 октябрь
куни судга ариза тақдим қилган.
Суд мажлисида кенгаш вакили ушбу аризага эътирози йўқлигини маълум
қилди.
Жавобгар вакиллари даъвогар раҳбари аризасини инобатга олиб даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар раҳбарини даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, уни қаноатлантиришни, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 14 июлда 30-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича банк томонидан асоссиз пеня ва жарима
суммалари ундириб олингани аниқланган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 135 825 523,46 сўм ноқонуний ундирилган маблағни ундиришни
сўраган.
Бироқ даъвогар раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, кенгаш томонидан
даъвогар манфаатида киритилган даъводан воз кечишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 50-моддаси учинчи қисмига асосан Давлат органи
ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз
кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддасининг 8-бандига мувофиқ, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолда суд, даъвогарнинг аризасини қабул қилишни ва даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддаси 2-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб
кўрсатилган.
Суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга
қабул қилинсин.
Миришкор туман Фермерлар Кенгашининг “******” фермер хўжалиги
манфаатида судга киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибида ва муддатда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
З.Юсупов