← Назад
Решение #2857935 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар «*****» масьъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнларда ***** деб юритилади) «*****»
масьъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буйн
матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм ундиришни сўраган.
Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170- моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар тараф зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари молиявий ёрдам кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил *****-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга ***** сўмлик
молиявий ёрдам кўрсатилган.
Шартномага кўра жавобгар олинган молиявий ёрдам суммасини 2025 йил
*****кунига қадар қайтариб бериши лозим бўлган.
Бироқ жавобгар шартномавий мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
Натижада жавобгар даъвогар олдида ***** сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорлигини тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи
одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг жавобгардан *****
сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан Суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни асосан суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, иш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «*****»
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига ***** сўм асосий қарз ва
*****сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****